Ваҳий, 15 боб
Ғазаб косаларининг кириш қисми
А. Маҳлуқ устидан ғалаба қозонганлар.
1. 1оят Етти фаришта ва етти бало.
«Мен самода буюк ва ҳайратга соладиган бошқа бир аломатни кўрдим. Самода еттита фаришта турарди, ҳар бирининг қўлида биттадан бало бор эди. Бу балолар сўнгги балолар бўлиб, Худо ғазабини якунлар эди».
а. Ваҳий китобининг 14-бобида, келажакда Хор- Магидўн жангига олиб келадиган бўлажак барча воқеаларнинг якуни тасвирланганга ўхшайди. Ана энди Юҳанно тўхтаган жойига яна қайтиб, Худонинг ҳукми ҳақида тўлиқроқ маълумот бермоқда. Бундай шакл – яъни айтиб ўтилган нарсаларга яна қайтиб, уларни қўшимча тафсилотлар ва маълумотлар билан тўлдирган ҳолда яна бир бор такрорлаб ўтиш шакли – башоратларга ва шу билан бирга яҳудий адабиётига жуда хосдир (Ибтидо 1:1-2:7, Ибтидо 2:8-25).
1) «Башоратлар кетма- кетлигини сақлаган холда, у олдин қисқача тафсилот бериб ўтиб, кейин яна шу мавзуга қайтган холда, уни яна бир бор такрорлаб кенгайтирмоқда» (Эрдман).
2) Агар ёдингизда бўлса, биз ходисаларнинг якунини, Ваҳийнинг 6:2-17 оятларида кўрган эдик. Кейинги бобларда эса, Юҳанно, ўша воқеалар ҳақида батафсилроқ сўзлаб берган. Бу нарса бизларга, Ваҳийда тасвирланган воқеалар, айнан берилган кетма- кетликда содир бўлмаслигини эслатмоқда.
б. «Самода еттита фаришта турарди, ҳар бирининг қўлида биттадан бало бор эди». Худди шундай ғояни, биз Левилар китобининг 26:21 оятида кўришимиз мумкин: «Шунда ҳам Менга қаршилик қилиб итоат этмасангиз, гуноҳларингизга яраша етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман». Бу етти бало– Худонинг бу қайсар ва итоатсиз дунёга нисбатан қилган ҳукмидир.
в. «Худо ғазабини якунлар эди». «Ғазаб» сўзи қадимги юнонча thymos сўзининг таржимаси. Ваҳийнинг 14:10 оятида кўрганимиздек, Муқаддас Каломнинг оригинал тилида ғазаб ёки қаҳрни англатиш учун ики хил сўз ишлатилган: thymos (жуда кучли ва алангали ғазаб) ва orge (жаҳлдор бўлмаган хотиржам одамнинг ғазаби). Ушбу, юқоридаги ҳолатда, Худонинг тўлиқлигича кучайган кучли ғазаби ифодаланган.
1) Оrge – кўпинча Янги Аҳдда Худонинг ғазабини ифодалаш учун ишлатилган сўз. Тhymos сўзи эса 11 маротабагина ишлатилган бўлиб, улардан 10 маротабаси Ваҳий китобида қўлланилган. Исо Масиҳни рад этаётган ушбу дунёнинг устидан бўладиган Худонинг ҳукми, айнан мана шу китобда акс эттирилган.
г. «якунлар эди». «Якунлар эди» деган сўз қадимги юнон тилидаги etelesthe сўзининг таржимаси бўлиб, «охирига етиш ёки мақсадга эришиш» деган маънони билдиради. Бу оятда «аланганланаётган» Худонинг ғазаби, ўзининг абадий мақсадини, яъни нимага мўлжалланган бўлса,ўшани амалга ошираётганлиги айтилган. Худованд шунчаки ғазабига эрк бераётганлиги ёки салбий ҳислардан озод бўлаётганлиги йўқ.
2. 2оят Ойнасимон денгиз олдида турганлар.
«Мен гўё олов аралаш ойнадай бўлган бир денгизни кўрдим. Унинг ёнида одамлар турган эди. Улар махлуқ устидан, унинг тасвири ва номини билдирган сон устидан ғалаба қозонган эдилар. Уларнинг қўлларида Худо берган арфалар бор эди».
а. «Мен гўёойнадай бўлган бир денгизни кўрдим». Олов аралаш ойнадай бўлган денгиз. Эҳтимол, бу ҳукмнинг «олови» ҳақидаги эслатмадир.
1) «Денгиз Худонинг шуҳратини акс эттиришга мўлжалланган. Унинг 4- бобдаги тасвири (биллурдай) Худонинг муқаддаслиги ҳақида гапиради. Бу ерда эса, биз олов билан аралашган денгизни кўрмоқдамиз, бу нарса Худонинг муқаддаслигидан келиб чиқаётган олий ҳукмни билдиради» (Уолвурд).
2) Бу бобда, Чиқиш китобидаги тимсолларни кўриш мумкин бўлганлиги сабаб, баъзилар ушбу оятда, қулликдан халос этилиш ва Қизил денгизи билан боғлиқ бўлган қизил рангга қилинган ишорани кўришади. Бундан ташқари, бу бобда биз Мусони, балоларни, маъбадни ва Худонинг улуғворлигини кўриб турибмиз. Бу боб бизларга,якуний Чиқишни – яъни Худонинг халқи, уни таъқиб қилиб келаётган гуноҳкор бу дунёдан халос бўлганлигининг тасвирини кўрсатмоқда.
б. «Улар махлуқ устиданғалаба қозонган эдилар». Бу инсонлар, ўлим хавфи остида бўлганларида ҳам Худога содиққолган ҳолда, маҳлуқ устидан ғалаба қозонганлар. Булар, Ваҳий китобининг 7:9-17 оятларида айтиб ўтилган Буюк Қайғу даври шоҳидларидирлар.
1) Бу инсонлар, Қайғу даврини бошларидандан ўтказган инсонлар. Ваҳий китобининг тартибидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки (бу осон иш эмас албатта), ушбу бобда Қайғу даври ҳали давом этмоқда, чунки Худо ғазабининг косалари ҳали тўкилгани йўқ.
2) Шунинг учун ҳам, Дажжол уларни ўлдирганлигига қарамай, улар маҳлуқ устидан ғалаба қозона олдилар; улар бу жангда мағлуб бўлганлардан эмас.Илк жамоатларда, шаҳид бўлган кунни «ғалаба куни» деб аташган.
в. «унинг ёнида одамлар турган эди». Юнон тилидаги «ёнида» сўзи (epi) «устида, яқинида» деган маъноларни ҳам англатиши мумкин. Кўпчилик, самовий «архитектурада» ойнасимон денгиз, Худо Каломининг жисмоний тимсоли деб ҳисоблаб, маъбаддаги ойнасимон денгиз ғояси ҳамда покланишҳақида «уларни сув билан ювди ва Ўз Каломи орқали тозалади», деб айтилган Эфесликлардаги 5:26 оятни ўзаро боғлашади. Бу инсонлар «Худо Каломида турибдилар» деб айта оламиз деб уйлайман.
г. «Уларнинг қўлларида Худо берган арфалар бор эди». Шу пайтгача биз кўрган инсонлар орасида қўлида арфа ушлаган ягона инсонлар йигирма тўртта оқсоқоллар эди (Ваҳий 5:8). Қайғу давридаги шаҳидларга махсус баракот берилган: мусиқани ишлатган ҳолда, самода Худога сажда қилиш баракоти.
3. 3-4 оятлар Уларнинг ҳамду саноқўшиғи.
«Улар Худо қули Мусонинг ва Қўзининг қўшиғини куйлардилар: ё Қодир Худо Эгамиз,буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг. Эй халқларнинг Шоҳи! Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг. Эй Эгамиз, Сендан қўрқмайдиган борми?! Номингни улуғламайдиган борми?! Ахир, ёлғиз Ўзинг муқаддасдирсан. Жамики халқлар ҳузурингга келадилар, улар Сенга сажда қиладилар. Зеро, одил ҳукмларинг ҳаммага аён бўлди».
а. «улар Мусонинг қўшиғини куйлардилар». Икки хил номга эга битта қўшиқ янграмоқда («Мусонинг қўшиғи» ва «Қўзининг қўшиғи»). Бу бир қўшиқнинг иккита номи. Унда, қонун ва севгининг, Эски ва Янги Аҳдларнинг тўлиқ ҳамжиҳатлиги мужассамлашган.
б. Эски Аҳдда чуқур ўрнашган ушбу қўшиққуйидагиларни улуғлайди:
·Худонинг ишларини (буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг)
·Худонинг йўлларини (Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг)
·Худонинг муносиблигини (Сендан қўрқмайдиган борми?! Номингни улуғламайдиган борми?! Ахир, ёлғиз Ўзинг муқаддасдирсан)
·Худога бўлган саждани (жамики халқлар ҳузурингга келадилар,улар Сенга сажда қиладилар)
в. «Сенинг… Сенинг…Сендан… Сени… Сен… ». Бу шоҳидлар диққатларини тўла-тўкис Худога қаратганлар. Улар қиммат тўлов билан қўлга киритган шон- шуҳратлари ҳақида ўйлаётганлари йўқ. Уларнинг юраклари ҳақиқий сажда нима эканлигини билади: буларнинг барчаси Худо ҳақидадир, биз ҳақимизда эмас!
Б. Етти фариштага етти бало берилди.
1. 5-6 оятлар. Маҳсус кийим кийган етти фаришта.
«Шундан сўнг мен самовий Маъбаднинг Энг муқаддас хонаси очилганини кўрдим. Маъбаддан етти балони тутган еттита фаришта чиқди. Уларнинг эгнида тоза, оппоқ зиғир либослар бор эди, кўксиларига олтин тасмалар боғланган эди».
а. «самовий Маъбаднинг Энг муқаддас хонаси очилганини кўрдим». Чиқиш 25:8-9 ва Ибронийлар 8:9 оятлар бизларга, Худо Мусога қуришни буюрган Чодир (маъбад), самовий маъбаднинг тимсоли бўлганлигини эслатиб ўтади. Ушбу оятда айнан шу маъбад ҳақида, ҳақиқий маъбад ҳақида сўз юритилмоқда, унинг ердаги нусхаси ҳақида эмас.
б. «маъбаддан етти балони тутган еттита фаришта чиқди». Бу фаришталар Худонинг ҳукмини олиб чиқмоқдалар. Уларнинг тўғри самовий маъбаддан, Худонинг ҳузуридан, Унинг тахти олдидан келиб чиқаётганликлари жуда қизиқ ва ажойибдир. Улар ўзларининг эмас, Худованднинг қудрати билан ҳаракат қилмоқдалар.
в. Уларнинг кийимлари (уларнинг эгнида тоза, оппоқ зиғир либослар бор эди, кўксиларига олтин тасмалар боғланган эди) – Худонинг ҳукми ҳар доим пок ва ҳаққоний эканлиги ҳақидаги эслатмадир. Улар, кўпинча тўхтатмоқчи бўлган жиноятчилари билан бир даражага тушиб қоладиган замонавий антиқаҳрамонлардай ёки «тартиб қўриқчи»ларидай эмасдирлар.
2. 7-8 оятлар Косалар берилди; Худонинг улуғворлиги маъбадни тўлдириб юборди.
«Тўртта мавжудотдан бири бу етти фариштага еттита олтин косани берди. Бу косалар то абад барҳаёт Худонинг ғазаби билан тўлган эди. Маъбад Худонинг улуғворлиги ва қудрати тутунига тўлиб кетди. Етти фариштанинг етти балоси тамом бўлмагунча, ҳеч ким маъбадга кира олмади».
а. «еттита олтин коса». Бу кенг, ясси пиёла ёки идиш, ичиш учун ёки қурбонликлар учун ишлатилган маросим буюми. Бундай идишлар ичидаги нарса жуда тез, осон ва охиригача тўкилган.
1) Қирол Ёқубнинг таржимасида, етти фариштага «Худонинг ғазабига тўлган еттита олтин пуфаклар берилди» деб ёзилган. Ушбу матнда «пуфак» сўзининг ишлатилиши – жуда заиф таржима намунаси. Аслида эса, бу «товоққа ўхшаган ясси олтин идишлар ёки тутатқичлар бўлиб, тутатқичлар маъбадда тутатқи тутатиш учун ишлатилган» (Сисс).
б. «маъбад Худонинг улуғворлиги ва қудрати тутунига тўлиб кетди». Самовий маъбадни Худонинг улуғворлиги тўлдирганида, ҳеч ким у ерга кира олмайди. Худди шу ҳолат ерда ҳам, Мусо чодирга, Худонинг улуғворлиги уни тўлдирганлиги сабаб кира олмаганида содир бўлган эди, бу улуғворликни баъзан Шекайна (Shekinah) деб ҳам аташади (Чиқиш 40:34-35).
в. Косалар ҳам тутун ҳам «Худонинг улуғворлиги ва қудратидан» келиб чиқмоқда. Бу, ҳатто ҳалокатли ҳукмнинг орасида ҳам, мавжуд бўлган Худонинг махсус ҳузури ва шуҳрати ҳақида эслатма.
г. «Етти фариштанинг етти балоси тамом бўлмагунча, ҳеч ким маъбадга кира олмади». Бу нарса ҳукмнинг муқаррарлигини кўрсатади. Бошқа ҳеч нарса, унга тўсқинлик қила олмайди, зеро маълум бир вақт маъбадга киришнинг иложи бўлмайди.
© 2023 The Enduring Word Bible Commentary by David Guzik – [email protected]