• Twitter
  • Facebook
  • Instagram
  • Youtube
  • 0Shopping Cart
Enduring Word
  • Enduring Word
  • About
    • FAQs
    • Free Smartphone App
    • About Enduring Word
    • David Guzik
    • Your Story
    • Pray for Enduring Word
    • Bibliography
    • The Team of Enduring Word
    • Donations
    • Speaking Request
    • Global Dental Mission
    • 2023 Holy Land Cruise
  • Commentary
    • Commentary – English
    • Comentario – Español
    • Comentário – Português
    • 注释 – 中文 (Chinese)
    • (Arabic) تفاسير – اللغة العربية
    • Farsi فارسی
    • русский (Russian)
    • ўзбек (Uzbek)
    • Commentaire – Français
    • Commentario – Italiano
    • Kommentar – Deutsch
    • Commentary – Tamil
    • Nederlandstalige Bijbelstudies door Stan Marinussen
  • Media
    • YouTube Channel
    • Question & Answer Videos
    • Q&A Podcast
    • Q&A Topics
    • Video
    • Audio Messages
    • YouVersion Devotional Reading Plans
  • Social Media
    • Instagram
    • Twitter
    • Facebook
  • Store
    • New & Featured
    • Bible Commentaries
    • For the Christian Life
    • By J. Edwin Orr
  • The Post
  • Blog
    • Q&A with David Guzik
    • Weekly Devotional
    • For Pastors, Preachers, Bible Teachers
    • Bible Study Tools
    • Thinking About…
    • Creed
  • Donate
  • Search
  • Menu Menu
  • Ваҳий
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • 14
  • 15
  • 16
  • 17
  • 18
  • 19
  • 20
  • 21
  • 22

Ваҳий, 12 боб.

Аёл, чақалок ва аждарҳо

А. Аёл.

1. 1 оят. Аёлни тасвирлашда самовий тимсоллар ишлатилган.

«Осмонда ажойиб бир аломат рўй берди: қуёшга бурканган бир аёл пайдо бўлди. Унинг оёқлари остида ой ва бошида ўн икки юлдузли тож бор эди».

а. «Осмонда ажойиб бир аломат рўй берди». Бу, Юҳанно сўзлаб берган етти аломатлардан биридир; Юҳанно буни ажойиб аломат деб атамоқда (megasemeion). Ваҳий 12-14- бобларда Буюк Қайғу давридаги махсус аҳамиятга эга иштирокчилар тасвирланган ва ушбу ажойиб аломатда, бизнинг олдимизда етти аломатнинг биринчиси намоён бўлмоқда:

·Аёл (Исроилнинг тимсоли)

·Аждарҳо (иблиснинг тимсоли)

·Эркак жинсли чақалок (Исонинг тимсоли)

·Микойил фаришта, фаришталар қўшинининг раҳбари

·Аёлнинг авлодлари (насли) Қайғу даврида имонга келадиган бутпарастларнинг тимсоли

·Денгиз ичидан чиққан маҳлуқ (Дажжолнинг тимсоли)

·Ердан чиққан маҳлуқ (Дажжолни тарғиб қилувчи сохта пайғамбар тимсоли)

б. «қуёшга бурканган бир аёл». Юҳанно,бу нарсанининг аломат эканлигини кескин тарзда таъкидлагани боис, аёлнинг ер юзига келишини кутишнинг ҳожати йўқдир. Худо, Юҳаннога ҳамда сиз ва менга муҳим бир нарсани тушунтириш мақсадида тимсолий шаклларни ишлатмоқда. Ваҳий китобида аёл тимсоли кўпинча диний тизимларни англатади.

·Изабел деган исм ёлган таълимотни сингдираётган диний тизим билан боғлиқ (Ваҳий 2:20)

·Машҳур фоҳиша – ёлғон динлар (Ваҳий 17:2)

·Келин – жамоат тимсоли (Ваҳий 19:7-8)

в. Ушбу оятда, биз кўриб турган қуёшга бурканган аёлни, кўпинча турли хил диний ғоялар билан боғлашади. Католиклар бу – «Осмон Маликаси» бўлмиш Бокира Марям деб эътироф этишади. Мэри Бейкер Эдди эса ўзини айнан ушбу аёл деб таъкидлаган.

1) Католикларга хос санъатда Марямни ярим ой устида, боши атрофида ўн иккита юлдуз билан биргаликда тасвирлаш қабул қилинган.

г. Агар, Каломга риоя қиладиган бўлсак, ушбу қуёшга бурканган аёлни Исроилга қиёслаш тўғрироқ бўлади. Юсуфнинг тушуни бир эсланг (Ибтидо 37:9-11). У тушида унга таъзим қилган қуёшни (яъни отаси Ёқубни), ойни (яъни онаси Роҳилани) ва ўн битти Юлдузни – яъни Исроилнинг ўғилларини кўрган эди. Юқорида тасвирланган аломатда эса, Юсуф Исроилнинг бошқа қабилалари орасида турибди, чунки энди юлдузларнинг сони ўн иккита.

1) Исроил (ёки Сион ёки Қуддус) Эски Аҳддаги бошқа парчаларда ҳам аёл тим- солида гавдаланади (Ишаё 54:1-6; Еремиё 3:20; Ҳизқиёл 16:8-4, Ҳўшея 2:19-20).

2. 2 оят Туғилиш жараёни

«Аёл ҳомиладор бўлиб, уни тўлғоқ тутар, дард билан бақирар эди».

а. «Аёл хомиладор эди». Сал кейинроқ ушбу бобда, аёлнинг қорнидаги бола Исо эканлиги маълум бўлади (Аёл ўғил кўрди. Келажакда барча халқларни темир хивчин билан бошқарадиган бу ўғлон дарҳол олиб кетилди (Ваҳий 12:5)).

б. «уни тўлғоқ тутар, дард билан бақирар эди». Ушбу оятда тасвирланган дард, бизларни, Исроилнинг, Исо тўғилган пайтларда чеккан азоблари даврига қайтаради (Римнинг мустамлакаси ва зулмкор ҳукмронлиги остида чеккан азоблари даврига).

Б. Аждарҳо.

1. 3 оят. Даҳшатли ва қудратли аждарҳонинг пайдо бўлиши.

«Сўнгра осмонда бошқа бир аломат кўринди: етти бошли, ўнта шохли улкан қизил аждарҳо пайдо бўлди. Унинг ҳар бир бошида биттадан тожи бор эди».

а. «Сўнгра осмонда бошқа бир аломат кўринди». Юҳанно, яна бир бор бизларга кўраётган нарсалари аломатлар эканлигини эслатиб ўтмоқда. Биз кўраётган маҳлуқ, ҳақиқий қизил ва баҳайбат аждарҳо эмас. Аждарҳо, унинг табиати ва феъл – атворини англатади.

1) Ушбу тасвир «рамзий тарзда унинг қўрқинчли қудратини ва қотил табиатини кўрсатади…қўрқинчли қудрати тўла тўкислигича ифодаланган ёвузлик сурати» (Джонсон)

б. «Унинг ҳар бир бошида биттадан тожи бор эди». Бу аждарҳо жуда катта қудратга эга (етти бошли, ўнта шохли) ва у ўзининг подшоҳлик ҳокимиятини эътироф этмоқда (ҳар бир бошида биттадан тожи бор эди). Бошидаги тожлар ҳақиқий подшоҳ мавжуд бўлишига қарамай, унинг шоҳлик ҳокимиятига қилаётган давосини кўрсатади. У ҳамма айнан уни подшоҳ деб ҳисоблашларини истайди.

1) «Шунга ўхшаш Ваҳий 13:1 оятдан ва Дониёр китобининг 7:7-8 оятлари ва 12 бобига берилган ҳаволалардан келиб чиққан ҳолда шуни кўряпмизки, юқоридаги оятда сўз, қайта тикланган Рим империяси ҳақида юритилмоқда…Еттита бош ва ўнта шоҳ, ушбу империя ўнта шоҳдан бошланишини кўрсатади ва улардан учтаси, кичик бир шоҳ томонидан буйсиндирилади (Дониёр 7:8). Ушбу кичик шоҳ, Буюк Қайғу даврида қайта тикланган Рим империяси устидан ҳукмронлик қиладиган дунё ҳукмдорини англатади» (Уолвурд)

3. 4оят Аждарҳо нигоҳини Ерга қаратмоқда.

«У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бир қисмини судраб, ерга улоқтирди. Аждарҳо тўлғоқ тутган аёлнинг олдига туриб олди. Чақалоқ туғилиши биланоқ аждарҳо уни ютиб юбормоқчи эди»

а. «У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бир қисмини судраб, ерга улоқтирди». Кўпчилик ушбу оятда шайтон ўз ортидан эргаштирган фаришталарнинг учдан бир қисми ҳақида сўз юритилмоқда, деб ҳисоблашади (унинг фаришталари (Ваҳий 12:9)). Иблис бошчилигидаги ушбу фариштасимон мавжудотлар армияси ёвуз руҳлар дунёсини ташкил қилади.

1) «Худо ёвузликни ва ёвуз мавжудотларни яратган эмас. Худованд Ўзининг самовий қироллигида Унга ҳамду-сано айтишлари ва Унга улкан қувонч келти- ришлари учун кучли ва қудратли фаришталарни яратди; У уларни барча руҳий жонзодларга хос эркин ирода билан яратди, ушбу эркин иродаларидан фойда- ланиб, улар ўзларининг эзгуликка ёки ёвузликка олиб келадиган абадий мақсад- ларини белгилай олганлар. Улардан баъзилари эса ҳақиқатда бўлишни истамай, Самовий ҳокимиятга қарши қўзғолон кўтардилар ва Худо ҳамда Унинг шоҳ– лигининг ўзгармас душманларига айландилар» (Сисс)

б. «Чақалоқ туғилиши биланоқ аждарҳо уни ютиб юбормоқчи эди». Чақалоқни ўлдиришга бўлган уриниш, Хирод энди туғилган Исони ўлдиришга ҳаракат қилганида амалга оширилган эди (Матто 2: 16-18). Исо, Ер юзида яшаган даврда, шайтон бир неча маротаба ушбу мақсадини амалга оширишга уринган эди (Юҳанно 8:58, Марк 4:35-41).

В. Чақалоқ

1. 5оят Исонинг хизмати – унинг бошланиши ва охири.

«Аёл ўғил кўрди. Келажакда барча халқларни темир хивчин билан бошқарадиган бу ўғлон дарҳол олиб кетилди. У Худонинг ҳузурига, тахтга келтирилди».

а. «Келажакда барча халқларни темир хивчин билан бошқарадиган бу ўғлон дарҳол олиб кетилди». Бу ерда сўз, Исо Масиҳ ҳақида юритилаётганлиги яққол маълум. Чунки айнан Исо халқларни темир хивчин билан бошқармоқда (2- Сано, Ваҳий 19:15).

б. «Аёл ўғил кўрди» – Исонинг туғилиши; барча халқларни темир хивчин билан бошқарадиган – Исонинг тантанали қайтиши. Исонинг ердаги ҳаётининг «чегараларини» белгилаган ҳолда, Юҳанно ушбу икки ходиса орасида бўлиб ўтган барча воқеаларни назарда тутмоқда.

1) «Келиб Исога ҳамла қилган, лекин Уни енга олмаган бу дунёнинг ҳокими билан бўлган тўқнашувдан кейин, аёлнинг Ўғли осмонга кўтарилиб, Худованднинг ўнг қўли томонидан жой олди. Ушбу воқеани, бундан оддийроқ қилиб айтишнинг иложи йўқ» (Алфорд)

в. Аёл ўғил кўрди – шубҳасиз, бу ўғил Исодир, демак Ваҳий 12:1 оятдаги аёл жамоатни англата олмайди, чунки жамоат Исони эмас, Исо жамоатни «дунёга келтирган». Демак, бу аёл ё Марям ё Исроил, чунки айнан улар Исони «дунёга келтиришган». Ўн иккинчи бобнинг қолган қисми эса, бу аёл Марям эмас Исроил эканлигини кўрсатади.

2. 6 оят Чўлдаги аёл

«Аёл эса чўлга қочиб борди. У ерда 1260 кун давомида аёлга ғамхўрлик қилишсин деб, Худо махсус жой ҳозирлаб қўйган эди»

а. «Аёл эса чўлга қочиб борди». Аждарҳо таъқибида бўлган бу аёл, 1260 кун давомида яшаши керак бўлади ва Худо томонидан тайёрлаб қўйилган жойда бошпана топади.

1) Ушбу оят, бу аёл Марям эмас Исроил эканлигини янада кўпроқ ишонч билан тасдиқлайди. Бу тарзда чўлга қочиб бораётган Марямни тасаввур қилиш жуда қийин.

б. «1260 кун». Уч ярим йил; Дониёр китобининг 9- бобидаги охирги етти йил билан бўлган боғлиқлик. Ваҳий 12:5 оятда, Исонинг юқорига кўтарилганлиги, Ваҳий 12:6 оятда эса Дониёр китобида ёзилган охирги етмишинчи етти йилликнинг воқеалари ҳақида ёзилганлиги боис, ушбу икки оят орасида бир неча юз йиллик (яъни сиз ва мен яшаётган давр) вақт оралиғи мавжуд. Бундай вақтинчалик бўшлиқлар башоратларга хосдир. Шунга ўхшаш ҳолатни биз Дониёрнинг етмишинчи етти йиллик ҳақидаги башоратларида кузатиш мумкин (Дониёр 9:24-27).

в. «У ерда аёлга ғамхўрлик қилишсин деб, Худо махсус жой ҳозирлаб қўйган эди». Баъзилар, ушбу Худо томонидан тайёрлаб қўйилган маҳсус жой, Ўлик денгизининг жанубида жойлашган, Бутруснинг тош шаҳри,деб ҳисоблашади. Айтишларига қараганда, ташаббускор иймонлилар ушбу жойни егулик озиқалар ва яҳудий тилида ёзилган хушхабарли адабиётлар билан тўлдиришган.

г. Чўлга…махсус хозирлаб куйилган жойга». Оригинал тилда «ҳозирлаб қўйилган» деган ушбу жумлани, Исо, Юҳанно 14:2-3 оятларида ишлатган: «Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман». Булардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Худо Ўзининг ишларини осмонда бўлгани каби, ерда ҳам яхшилаб режалаштиради.

Г. Осмондаги можаро

1. 7-8 оятлар Микойил ва аждарҳо орасидаги жанг.

«Шундан кейин самода жанг бошланди. Микойил ва унинг фаришталари аждарҳога қарши чиқишди. Аждарҳо ҳам ўзининг фаришталари билан Микойилга қарши жанг қилди. Аммо аждарҳо талафот кўрди. Унга ва унинг фаришталарига энди самода жой йўқ эди».

а. «Шундан кейин самода жанг бошланди». Буюк Қайғу даври ўртасида Худо ҳолатни шундай ўзгартирадики, барча нарса Шайтонга қарши бўлади, – бошида осмонда ҳолат ўзгаради, кейин эса Ер юзида. Жанг бўлиб ўтади ва унинг натижасида шайтон учун осмонга йўл ёпилади.

б. «Микойил ва унинг фаришталари». Айрим инсонлар, ҳаттоки баъзи бир гуруҳлар (масалан «Яҳова гувоҳлари» ва «еттинчи кун Адвентислари»), ушбу оятда айтиб ўтилган Микойил – аслида Исо, деб қатъий таъкидлашади. Бундай баёнот ҳар томонлама нотўғридир.

1) Баъзилар, бу ерда «унинг фаришталари» деб айтилган, шунинг учун ҳам бу Микойил эмас, Исо деб таъкидлашади. Бироқ, агар ёвуз фариштада – яъни иблисда унинг фаришталаридан ташкил топган қўшин бор экан (Ваҳий 12:7), нима учун езгулик фариштаси – Микойилнинг ўз фаришталаридан иборат қўшини бўлиши мумкин эмас?

2) Бу фаришта, Исо эканлигини исботловчи яна бир далил, Микойил номининг «Худо каби» деган маънони англатиши дейишади. Бироқ, агар бу Исо унвонла- ридан бирининг номи бўлганида, бу ном Исонинг илоҳий табиатини шубҳа остида қолдирган бўларди, чунки бундай ном У Худо эмас, шунчаки Худога ўхшаш деган маънони англатган бўларди. «Шубҳасиз, барча муқаддас мавжудотларнинг қандайдир Худога ўхшашлик жиҳатлари мавжуд ва бу ўхшашлик уларни Худо тахти олдидаги бошқа хизматкорлардан ажратиб туради» (Сисс)

3) Яна бир далил, Микойилнинг фаришталар орасидаги раҳбар ёки етакчи, деган маъноларни англатадиган бош фаришта (Яҳудо 9 оят) деб аталганлигига асосланади. Бундай нуқтаи назар тарафдорлари, айнан Исо барча фаришталарнинг раҳбари ҳисобланади, деб таъкидлашади. Аммо, Дониёр китобининг 10:13, 20-21 оятларига асосан, биз Микойил – фаришталар устидаги раҳбарлардан бири эканлигини биламиз. 1- Салоникаликлар 4:16 оятда Ҳаворий Павлус ҳам қайсидир бир бош фариштага ишора қилади, энг қизиғи шундаки, оригинал тилда Павлус яна бошқа бош фаришталар борлигини таҳмин қиладиган сўз шаклини ишлатган.

4) Яна бир кўп ишлатиладиган далиллардан бири – Павлуснинг Жамоат юқорига кўтариладиган пайтида, Худо Ўз халқини «бош фариштанинг» овози билан чақириши ҳақида айтган сўзларидир (1- Салоникаликлар 4:16). Ўз халқини самога бош фаришта орқали чақириш учун Исонинг Ўзи бош фаришта бўлиши шарт эмас; Ахир, Худованд карнайни ишлатиш учун, Ўзи карнайга айланаётгани йўқ-ку.

5) Яҳудо китобининг 9- оятида Микойил иблисни айблаш ёки унга танбеҳ бериш учун ўз ваколатларидан фойдаланмай, унга шунчаки «Эгамнинг Ўзи сени ҳукм қилсин» деб айтганлиги ёзилган. Бу нарса, Микойилнинг Масиҳ эмаслигини кўр- сатади, чунки Исо кўп ҳолларда иблис ҳамда ёвуз руҳларга ҳокимият билан гапирган (Матто 17:18, Марк 1:25, 9:25, Луқо 4:8, 35).

6) «Микойилни Масиҳ билан қиёслаш умуман мумкин эмас; на уни, на ушбу ки- тобда эслатиб ўтилган бошқа бир буюк фаришталарни. Бундай ўхшатишлар осмонда содир бўлаётган воқеаларга умидсиз чалкашликлар келтирган бўларди» (Алфорд)

в. «Микойил ва унинг фаришталари аждарҳога қарши чиқишди. Аждарҳо ҳам ўзининг фаришталари билан Микойилга қарши жанг қилди». Ёвузлик ва эзгулик фаришталари орасидаги қандай драматик саҳна!

1) Ушбу жангда кимлар иштирок этмоқда? Дарҳақиқат, ушбу жанг тенг кучлар орасида бўлиб ўтмоқда. Аждарҳо шайтонни англатади (Ваҳий 12:9), шайтон эса куч борасида Худога тенг келадиган рақиб бўла олмайди, чунки Худога тенг ке- ладигани йўқдир. Ҳаммадан кўра кўпроқ шайтон куч борасида Микойилга тенг кела олади; улардан бири самовий фаришталарнинг раҳбари бўлса, иккинчиси гуноҳ сабаб ерга қулаган фаришталар армиясига бошчилик қилади.

2) Нима сабабдан ушбу жанг бўлиб ўтмоқда? Микойил ва шайтон орасида бўлиб ўтган олдинги можарода кўрганимиздек, шайтон Мусо пайғамбарнинг танасини тирилтириш ва улуғлантиришга халақит бермоқчи бўлди, чунки шайтон Худонинг Мусо билан боғлиқ режалари борлигини биларди (Луқо 9:30-31). Бу ерда эса кўриб турганимиздек, шайтон охирзамонга оид бўлган Худо режаларининг амалга ошишига тўсқинлик қилмоқда.

3) Ушбу жанг қайси пайтда содир бўлмоқда? Ушбу жанг Дониёр китобида ёзил ганидек, етти йиллик даврнинг ўртасида содир бўлмоқда. «Ўша пайтда халқингни ҳимоя қилувчи буюк Микойил фаришта ҳозир бўлади. Шунда инсонлар бирлашиб халқ бўлгандан бери мисли кўрилмаган даҳшатли азоб–уқубатлар даври бошланади. Аммо ўша дамларда сенинг халқинг орасидан Худонинг китобига исми ёзилган ҳар бир одам нажот топади» (Дониёр 12:1).

4) Ушбу жанг қай тарзда олиб борилмоқда? Биз бу жанг, ҳақиқий, ростдан ҳам содир бўладиган жанг эканлигини биламиз; бироқ, бу жанг руҳий оламдами ёки биз яшаб турган оламда содир бўладими деган савол туғилади. Биз қўрқувга қарши бўлган иймон учун, ёлғон ва алдовларга қарши бўлган ҳақиқат учун,шайтон ҳамда унинг жинларига қарши руҳий жанг олиб бормоқдамиз (Эфесликларга 6:12). Иймонлиларга қарши моддий ҳужумга келадиган бўлсак, шайтон ва унинг ёвуз руҳлари бундай имкониятдан хоч орқали маҳрум бўлишди (Колосликларга 2:15). Шунга қарамай, фаришталар орасидаги жанг, моддий ҳусусиятга эга бўлиши мумкин, гарчан бу нарсаларни биз фақатгина тасаввур қилишимиз мумкин холос. «Йўқотилган жаннат» деб номланган классик асарида, Джон Милтон деган шоир, ушбу жангни қандай тасаввур қилиши ҳақида ёзган:

«…Михаил

Бош фариштанинг асбоби бўлмиш

Ўзининг карнайига янграшни буюрди

Бутун Самони бу оҳанг қоплади

Ўшанда содиқ аскарлар ҳайқириб

«Буюк Тангрига шон-шуҳрат» дейишди

Душман қўшинлариҳам шу заҳот,

Қаттиқғазабда ёпирилиб келишди.

Бир зумда катта жанг бошланди,

Гўё даҳшатли бўронга ўхшарди у.

Ҳеч қачон бўлмаган оҳу фарёд эса,

Бутун Самони қоплади; зирҳларга урилиб,

Жуда баланд ва ҳар хил ҳайқириқ,

Ҳамда жарангдор овозлар

Чиқаришарди қуроллар.

Мис араваларнинг ўқлари ғижирлашар,

Тўхтатиб бўлмас кучли қирғин эса,

Шовқин ва титроқкелтирарди.

Қиздирилган минглаб найзалар,

Юракни тешиб ўтадигандековоз чиқариб,

Бош узра учиб ўтардилар.

Жанг майдонига тушган минглаб найзалар,

Ёнаётган гумбаздай бўлишди.

Вайронкор куч ила қўшинлар,

Туганмас ғазабдан жўшиб,

Бир бири устига ёпирилиб боришарди.

Титрарди момақалдироқдан Осмон…!

(Дж. Милтон. Йўқотилган жаннат 6кт.)

г. «Унга ва унинг фаришталарига энди самода жой йўқ эди». Кўриб тургани- миздек, шу пайтгача (яъни Дониёр айтган етмишинчи еттиликнинг ўртасигача) шайтон учун Самога кириш имконияти бўлган, у ердаги тахт олдида туриб, Худо халқи устига туҳмат тошларини ёғдирган (Аюб 1:6-12, Ваҳий 12:10).

1) Иблисда Самога кириш имконияти борлиги ҳақидаги фикрга қўшилиш баъзилар учун жуда қийин; бундай инсонлар, Худо бирор бир нопок нарсани ҳузурида бўлишлигига йўл қўймайди, деган нотўғри таълимотга ишонишади. Бироқ, Каломда шу нарса аниқ айтиб ўтилганки, Ерда бўла туриб (Луқо 4:1-13), ёвуз руҳларнинг ҳокими бўлмиш (Эфесликларга 2:2) шайтон – Самога кириш имкониятига эга бўлиб, у ерда Худо олдида туриб Унинг халқига туҳмат қилган (Аюб 1:6-12).

2. 9 оят Иблис ва унинг фаришталари осмондан улоқтирилди

«Улкан аждарҳо ерга улоқтирилди. Бутун дунёни алдаган бу алмисоқ илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди».

а. «Улкан аждарҳо ерга улоқтирилди». Ушбу оятда бизнинг руҳий душманимизнинг бир нечта исмлари айтиб ўтилган – аждарҳо, алмисоқ илон, иблис, шайтон,ҳамда «бутун дунёни алдаган». Бу унвонларнинг барчаси уни ёвуз жонзот сифатида, тўҳматчи, ёлғончи ва душман сифатида тасвирлайди.

1) Мана Уолвурд иблис ҳақида нима деган: « «шайтон» деган унвоннинг ўзи юнон тилидаги diabolos сўзидан, diaballo феълидан келиб чиққан бўлиб, «туҳмат қилиш, ҳақоратлаш, ёмонлаш, таҳқирлаш» деган маъноларни англатади. Иблис иймонлиларга қарши туҳмат қилишнинг устаси».

б. «ерга улоқтирилди». Муқаддас Каломда шайтоннинг турт хил турдаги руҳий йиқилишлари тасвирланган. Ваҳий 12:9 оятда биз иккинчи турини кўряпмиз.

·Шуҳратдан – номуссизликгача (Ҳизқиёл 28:14-16)

·Самога кириш имкониятидан (Аюб 1:12, 3-Шоҳлар 22:21, Закариё 3:1) ерга сургун қилинганча (Ваҳий 12 боб);

·Ердан – 1000 йиллик зиндонгача (Ваҳий 20 боб);

·Зиндондан кейин – олтингугуртли кўлгача (Ваҳий 20 боб)

в. Луқо 10:18 оятда Исо шундай деган: «Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим». Бу ерда ё шайтоннинг биринчи қулаши ҳақида (шуҳратдан номуссизликгача йиқилган пайти ҳақида), ёки Буюк Қайғу даврининг ўртасида бўлиб ўтадиган шайтоннинг иккинчи йиқилиши ҳақидаги башорат назарда тутилган.

г. «У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди». Ушбу жумла, жинлар бу гуноҳ сабаб йиқилган, шайтонни Худога қарши қўзғолон кўтарганида қўллаб- қувватлаган фаришталар эканлигини тасдиқлайди. Улар «унинг фаришталаридирлар».

1) Бу фаришталар, Ваҳий китобининг 12:4 оятида «осмондаги юлдузларнинг учдан бир қисми» сифатида тасвирланган. Шайтон, фаришталарнинг фақатгина учдан бир қисмини ўзининг ортидан эргаштирган экан, демак учдан икки қисми Худовандга содиқ қолган, деб тахмин қилиш қолади. Худовандга содиқ фаришталарнинг сони йиқилган фаришталарнинг сонидан икки баробар кўп эканлигини англаш жуда ёқимли.

3. 10-12 оятлар Осмонда янграган қувонч сўзлари

«Шунда мен самодан баланд овозда айтилган бу сўзларни эшитдим:Худойимиз нажоту қудратини аён қилди,Мана, Унинг Шоҳлиги келди. Худонинг Масиҳи ҳокимияти ўрнатилди. Ахир, биродарларимизнинг туҳматчиси ерга улоқтирилди, Ҳа, Худойимиз ҳузурида кеча–кундузуларга туҳмат қилаётган иблис пастга отилди. Улар Қўзининг қони туфайли, ўзларининг шаҳодат сўзи туфайли иблисни енгдилар. Ҳатто ўлим хавфи остида бўлганларида жонларини аямадилар. Эй осмону фалак, хурсанд бўл! Унда яшовчилар, шодланинг! Аммо, эй еру денгиз, сизнинг ҳолингизга вой! Зеро, иблис олдингизга тушди. Вақти оз қолганини билиб, у қаҳру ғазабга минди».

а. Бу овоз кимнинг овози бўлишидан қатъий назар, шу нарса аниқ: бу овоз Худонинг ёки фариштанинг овози эмас, нажот топган инсоният вакилининг овози, чунки бу овоз соҳиби «биродарларимизнинг туҳматчиси» деган сўзларни айтмоқда.

б. «Худойимиз ҳузурида кеча–кундузуларга туҳмат қилаётган иблис пастга отилди». Айнан мана шу дамда, яъни осмондан ерга ҳайдалган пайтида шайтон, иймонлиларга туҳмат қилишни ва уларни айблашни тўхтатади. Ҳозирча эса, бизда биз учун ибодат қиладиган ва бизни ҳимоялайдиган бор (ва У бизларга жуда керак) (Ибронийларга 7:25, 1-Юҳанно 2:1).

в. «Улар Қўзининг қони туфайли,узларининг шаҳодат сўзи туфайли иблисни енгдилар. Ҳатто ўлим хавфи остида бўлганларида жонларини аямадилар.» Бу ерда, имонлиларнинг шайтон устидан ғалаба қозонишларига ёрдам берадиган учта асосий қуролни кўришимиз мумкин.

г. «Қўзининг қони туфайли». Қўзининг Қони шайтоннинг бизга қарши айтган барча айбловларини енга олади. Шайтоннинг айбловлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, чунки бизнинг гуноҳларимиз учун Исо етарлича нархни тўлаб бўлди. Биз ҳаттоки, шайтон биз ҳақимизда айтганларидан ҳам кўра ёмонроқ бўлишимиз мумкин, бироқ, барибир хочда амалга оширган иши орқали, Исо бизларни солиҳ инсонларга айлантирди (Эфесликларга 1:7, Колосликларга 1:14, Ибронийларга 9:14).

1) Шу билан бир қаторда шуни айтиб ўтиш керакки, Исонинг Қонига қандайдир ғайритабиий хусусиятларни беришнинг ҳожати йўқ. Унинг Қони сеҳрли ичимлик эмас; нажот топиш ёки покланиш учун инсон том маънода ўзини Масиҳнинг Қони билан қоплаши керак эмас. Агар шундай бўлганида эди, Исони михлаш пайтида, Унинг Қонига булғанган римлик аскарлар ўз ўзидан, автоматик равишда нажот топган бўлардилар. Исо Қонидаги молекулалар сони эса, нажот топиши мумкин бўлган инсонлар сонини кескин пасайтирган бўлар эди. Исонинг Қони бизларга, Худо олдида нажотга эга бўлишимиз учун амалга оширилган Масиҳнинг жисмоний ўлими ҳақида гапиради. Унинг ўлими ва Унинг биз учун чеккан азоблари– мана нима бизларга нажот бера олади.

2) «Қони» деган сўз, Исонинг дарҳақиқат ўлганлиги ҳақидаги далилни тасдиқ– лайди. У шунчаки азоб чеккан эмас, У жонини фидо қилган. «Қўзининг» деган сўз эса, Унинг хочда кўрсатган жасорати, бошқа бир нарсанинг ўрнини боса оладиган хусусиятга эга эканлигини таъкидлайди, чунки Фисиҳ, Қўзиси гуноҳкорлар ўрнигақурбон бўлди.

3) Исонинг Қони бизнинг нотинж виждонимизни шифолай олади, чунки биз У Ўз ўлими орқали бизни гуноҳларимиздан озод қилганлигини биламиз (Ибронийларга 9:14). Бироқ, Исонинг Қонини фақатгина ушбу мақсадлардагина ишлатиш – худбинликдир. Биз, «нажот ҳақидаги таълимотга, дам олиб ҳордиқ чиқаришга чорлаётган юмшоқ ва қулай ёстиққа қарагандай эмас, аксинча, гуноҳни енгадиган қуролга қарагандай қараган азизларга ўхшашга ҳаракат қилишимиз керак» (Сперджен).

4) Қўзининг Қони қай тарзда иймонлининг ҳаётида шайтон устидан ғалаба қозона олади? Исонинг хочда келтирган қурбонлиги қандай қилиб бизга ғалаба келтириши мумкин?

5) Қон, дарҳақиқат таъсир ўтқаза олади, чунки бизнинг ғалабамиз – Унинг ғалабасидир. «Биринчидан, сиз бугундан бошлаб шайтонга, Раббимизнинг ўлими орқали мағлубиятга учраганга қарагандай қарашни бошлашингиз керак. Шайтон номли душман бўйсиндирилган. Иймон орқали Раббингизнинг ғалабасини шахсан ўзингизнинг ғалабангиздай қабул қилинг, ахир, У ғалабани сизда ва сиз учун ўрнатди… О, менинг жоним, сен Раббимнинг ғалабаси орқали шайтонни енгдинг! Бардам ва жасур бўл, Эгамиз аллақачон найза санчганни босиб ўтган ҳолда, мағлуб бўлган душмандан қўрқма. Дадил бўл, шундай дегин: «Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизларга ғалаба ато этган Худовандимизга шукроналар бўлсин!»» (Сперджен).

6) Исонинг Қони кучга эга, чунки биз учун Исо томонидан хочда амалга оширил- ган қаҳрамонлик – Худо севгисининг энг юқори кўрсатгичидир (Римликларга 5:8)

Исо Қони ҳақидаги доимий эслатмалар, шайтон қулоқларимизга пичирлаб ай- таётган барча қурқинчли нарсалар ёлғон эканлигига ишончимизни комил қила олади.

7) Исонинг Қони кучга эга, чунки Унинг хочда бизнинг ўрнимизга қурбон бўлган- лиги, гуноҳнинг ҳақиқий табиатини бизларга кўрсатиб берди ва энди биз ундан қочишни хоҳлаймиз. «Шайтон гуноҳни безаб кўрсатади, унинг кўринишини чи- ройли қилиб намоён қилади, хоч эса гуноҳнинг нақадар аччиқ эканлигини кўр- сатади. Агар Исо бизнинг гуноҳларимиз сабаб ўлган экан, демак, гуноҳ ҳалокатли эканлигини инсонлар англай бошлайдилар» (Сперджен).

8) Исонинг Қони кучга эга, чунки Унинг хочда бизнинг ўрнимизга қурбон бўлган- лиги, бизни Худо учун сотиб олиб, Унинг Шахсий мулкига айлантирди, ва энди биз У учун яшашни хоҳлаймиз. «Агар инсонни муқаддас қиладиган бирор нарса бор бўлса, бу фақатгина Исонинг келтирган қурбонлигига бўлган қатъий иймондир. Ҳар бир инсон, Исо шахсан у учун ўлганлигини билганидан кейин, энди у ўзига тегишли эмаслигини, қиммат баҳо тўлаб сотиб олинганлигини, ва энди у учун қурбон бўлиб, қайта тирилган Зот учун яшаши кераклигини англаб етади» (Сперджен)

9) Шундай қилиб, биз руҳий кураш пайтида,Қўзининг Қони томон югурамиз, бироқ, биз Қонга, «абракадабранинг» масиҳийча тури бўлмиш сехрли афсунга ин- тилгандай интилмаймиз, гўёки «Масиҳнинг Қони, Масиҳнинг Қони», деб тўхтов- сиз такрорланган жумла, бизларни, саримсоқ вапмирлардан асрайди деганларидай, бизни шайтондан асрайдигандай. Йўқ, биз жангда, Исонинг бизнинг ўрнимизга қурбон бўлганлигига диққатимизни қаратган, бу нарсани англаб етган, бутун онгимизни шу қурбонликка йўналтирган ҳолда, ғалаба қозона оламиз.

10) «Исонинг бебаҳо Қони, биз унга ҳайрат билан қарашимиз учунгина эмас. Биз учун Масиҳ Қони ҳақида шунчаки гапириш, уни улуғлаш ва бошқа ҳеч нарса қилмаслик етарли бўлиши керак эмас. «Улар иблисни Қўзининг Қони билан енгдилар» деган сўзларни бизга қарата айтилаётганлигини эшитмагунимизга қадар, биз Исонинг Қонини нопоклик ва аҳлоқсизликка қарши буюк салиб юришларда ишлатишимиз керак. Бу бебаҳо Қон, муқаддас курашда ғалаба қозониш, енгиш учун ишлатилиши керак. Агар биз бошқа мақсадларда Унинг Қонини ишлатаётган бўлсак, уни таҳқирлаган бўламиз…Дўзаҳдаги ҳар бир ит, овози уни итоаткорлик билан ерга қараб таъзим қилишга мажбур қиладиган исмни билади. Биз уларга ҳокимият билан, айниқса Худо Қўзисининг нажоткорона кучи билан қарши туришимиз керак» (Сперджен)

д. «ўзларининг шаҳодат сўзи туфайли». Шаҳодат сўзи иблиснинг ёлғонини енга олади. Улар, Худованд уларнинг ҳаётида нима қилганлигини билишади ва уни ёдларида сақлашади ва бу нарса уларни иблиснинг ёлғонидан асрайди. Улар ишончли шоҳидлар сифатида, кўп нарсалар ҳақида сўзлаб бера оладилар; чунки улар нималарни кўрганликларини, эшитганликларини ва Худо билан биргаликда нималарни бошдан ўтқазганликларини билишади, шайтон ўзининг ёлғончи сўзлари билан уларни йўлдан оздира олмайди (Юҳанно 9:25 оятда айтилган кўзи ожизнинг шаҳодатига ўхшаш).

е. «Ҳатто ўлим хавфи остида бўлганларида жонларини аямадилар». «Жонни аямасликка» тайёр бўлиш, шайтоннинг тажовуси ва зўравонлиги устидан ғалабага олиб келади.Агар инсон ўзининг ердаги ҳаётига боғланиб қолган бўлмаса, иблис ўлим хавфи орқали уни енга олмайди. Агар инсон «Зотан, мен учун ҳаёт Масиҳдир, ўлим эса ютуқдир» (Филипликларга 1:21) деб ишонса, иблис унга қарши қандай самарали усулни ўйлаб топиши мумкин?

1) «Жонларини аямадилар» деб таржима қилинган қадимги – юнон сўзи, ушбу оятда «agape», яъни бу ерда сўз ўзини қурбон қилишга тайёр бўлган, онгли қарорга асосланган севги ҳақида юритилган. Хар бир инсон ҳаётини қай даражада қаттиқ севиб севмасликни ўзи учун ўзи белгилайди; жисмоний ҳаёт энг катта бойликка айланадими ёки биз ҳақиқий ҳаётни, жисмоний ҳаётимизни Исо учун бой берган ҳолда қўлга киритамизми, бу ҳақида ҳам,ҳар бир инсон ўзи қарор қабул қилади (Марка 8:35).

ж. «Эй осмону фалак, хурсанд бўл! Унда яшовчилар, шодланинг!». Само иблиснинг қувилганлигини олқишламоқда, бироқ, самодаги қувонч ер юзида яшовчилар учун фожиага айланмоқда: «Аммо, эй еру денгиз, сизнинг ҳолингизга вой!»

з. «Вақти оз қолганини билиб, у қаҳру ғазабга минди». Иблиснинг кучи ва ҳо- кимияти ҳақиқатдан ҳам мавжуд ва қўрқинчли, бироқ, қўрқинчлилигининг сабаби ғалабани нишонлаётганлигидан эмас, аксинча, мағлуб бўлганлигини ва вақти оз қолганлигини билганлигидандир. У гўё бурчакка қисилган, ярадор, ўз аҳволидан янада кўпроқ ғазабланиб, ҳаёти учун курашаётган ҳайвонга ўхшайди.

1) Нимага у шунчаки таслим бўлмайди? Шайтоннинг онги бузуқ бўлиб, эҳтимол ақлдан озган ҳамдир; эҳтимол, яна бир имкониятим бўлади деб, у ўзини ўзи ал- даётгандир. Яхшиси ўзимизга шундай савол берайлик: «Нимага биз ҳалигача таслим бўлмаяпмиз?» Шайтоннинг қўзғолонидан кўра бизнинг Худога қилаётган қаршиликларимиз янада маъносизроқдир.

Д. Ер юзидаги тўқнашув.

1. 13-16оят. Иблис аёлга ҳамла қилмоқда, бироқ, Худованд аёлни ҳимояламоқда

«Аждарҳо ўзининг ер юзига улоқтирилганини англагач, ўғил бола туққан аёлни таъқиб қила бошлади. Аёл ўша илондан қоча олиши учун унга катта бургутнинг икки қаноти берилди. У саҳрога — уч ярим йил давомида унга ғамхўрлик қилинадиган жойга қочиб бориши керак эди. Илон эса, уни сел оқизиб кетсин деб, оғзини очди–да, аёлнинг кетидан дарёдай сув оқизди. Аммо ер аёлга ёрдам берди. Ер даҳанини очиб, аждарҳо оқизган дарёни ютиб юборди».

а. «ўғил бола туққан аёлни таъқиб қила бошлади». Баъзи устозлар, аёл – Жамоат ҳамда Исроилни ўз ичига олган Худога тегишли бўлган барча халқлар тимсоли, деб айтишади. Улар ўзларининг Буюк Қайғу даврида Жамоат Ер юзида бўлади деган ғояларини тасдиқлаш мақсадида, ушбу оятга таянадилар. Бироқ, агар аёл Худога тегишли барча халқларнинг (ҳамда Жамоат ва Исроилнинг) тимсоли бўлса, кейинги оятда айтилган аёлнинг фарзандлари кимлар бўлди экан? Энг тўғрироғи ушбу аёлга, тўлиқлигича Исроилнинг ва қисман Исога иймон келтирадиган яҳудийларнинг тимсолига қарагандай қарашликдир.

1) Нима учун иблис яҳудийларга ҳужум қилмоқда? Бу савол нафақат Буюк Қайғу даврида, балки минглаб асрлар давомида доимо юзага келмоқда. Бунинг сабаби шундаки, Иброҳим давридан бошлаб, Худованднинг инсониятни қутқариш учун тузган режасида Исроил муҳим ўринни эгаллаб келмоқда. Биринчидан, Нажоткор айнан ушбу халқдан келиб чиқди. Иккинчидан, Худонинг режаси амалга ошиши йўлида айнан ушбу халқ аҳамиятга эга, чунки Исо, яҳудий халқи мавжуд бўлишда давом этиши ва У Ер юзигаЎз шуҳратида қайтиб келганида, Уни қабул қилишларини ваъда қилган (Матто 23:29). Агар иблис яҳудий халқини йўқ қила олганида, Худонинг режаси вайрон бўлган бўларди.

2) «Исроилга қаратилган қувғинлар – иблиснинг Худованд ишларини барбод қилиш ва уларга тўсқинлик қилиш йўлида тузган дастурларининг бир қисми… Шайтон Исроилни баъзи бир сифатлари ва хусусиятлари учун эмас, шунчаки у Худо томонидан танланганлиги ва маълум бир вақт даврига ҳамда абадиятга оид бўлган, ҳамма нарсани ўз ичига қамраб олган Худованд режасининг асосий элементи бўлганлиги учун ёмон кўради» (Уолвурд).

б. «Аёл ўша илондан қоча олиши учун унга катта бургутнинг икки қаноти берилди». Худо халқининг Миср қуллигидан озод бўлиб чиққан давридан бошлаб (Чиқиш 19:4), бургутнинг қанотлари муҳим тимсол, нишона бўлиб келмоқда. Бу – ушбу оятда сўз, айнан Исроил ҳақида бораётганлигининг яна бир далили.

1) Бъзилар, «бургутнинг икки каноти» деган жумла – фавқулотда воқеалар содир бўлган жойдан инсонларни бошқа жойга олиб учаётган ҳарбий транспорт самолёти эмасми деб фикр юритишади.

в. «У саҳрога — уч ярим йил давомида унга ғамхўрлик қилинадиган жойга қочиб бориши керак эди». Исроилни таъқиб қиладиган ушбу воқеалар, Дониёр китобида айтиб ўтилган етмишинчи еттиликда содир бўладиган воқеалар эканлигини кўрсатувчи яна бир уч ярим йилга берилган ҳавола (Дониёр 9 боб).

г. «Илон эса, уни сел оқизиб кетсин деб, оғзини очди–да, аёлнинг кетидан дарёдай сув оқизди». Бу ерда, муқаддас жойда макруҳ нарса ўрнатилганидан кейин, иблиснинг Исроилга йўналтирган ғазаби тасвирланган (Дониёрда айтиб ўтилган етмишинчи еттиликнинг ярмини белгиловчи ҳодиса); бу ҳақида Исо Матто 24:15-22 оятларда, яҳудийларга хос бўлган атамаларни ишлатган ҳолда, айтиб ўтган (…Томнинг устида…Қочишингиз қишга ёки Шаббат кунига тўғри келмаслиги учун илтижо қилинглар). Ваҳийдаги ушбу оятда ҳам, Исо огоҳлантирган, қочишга мажбур қиладиган ана уша ғазаб ҳақида сўз юритилмоқда.

д. «Аммо ер аёлга ёрдам берди. Ер даҳанини очиб, аждарҳо оқизган дарёни ютиб юборди».  Бу оятда ҳам, Буюк Қайғу даврида иблис ва унинг Дажжоли ғазабидан Худованд Исроилни қай тарзда асраши ҳақида айтиб ўтилган.

1) Ишаё 59:19 оятда айтилганидек: «Мана, Эгамиз дарёдай келади. Ўзининг Руҳи даъват этаётган кучли дарёдай келади».

2. 17 оят Аждарҳонинг ғазаби Худо халқига йўналтирилган.

«Аждарҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди. Аёлнинг фарзандлари — Худонинг амрига итоат қилган ва Исонинг шаҳодатига содиқ қолган одамлардир».

а. «Аждарҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди». Эҳтимол, бу ерда Исроил (яъни аёл) ва Буюк Қайғу даврида Исога иймон келтирадиган бутпарастлар (яъни аёлнинг бошқа фарзандлари) ҳақида сўз юритилаётгандир. Буюк Қайғу даври давомида ушбу икки гуруҳ вакиллари доимий равишда иблис ҳамда унинг Дажжоли нишони остида бўлишади.

б. Бу ерда иблис томонидан қўйилган раҳбарга бўйсунмаган ва сажда қилмаганларга нисбатан бўладиган шавқатсиз таъқибларнинг бошланиши ёки давоми акс эттирилган. Ушбу пайтдаги шоҳидлар ҳақида, Ваҳий 6:9-11 ва Ваҳий 7:9-17 оятларда айтиб ўтилган.

1) «Иймонлиларнинг жонлари устидан самода ғалаба қозона олмай мағлубиятга учрагандан кейин, иблис бутун ғазаби билан уларнинг таналари ортидан, ҳеч бир маънога эга бўлмаган ов уюштирмоқда» (Фаррер).

© 2023 The Enduring Word Bible Commentary by David Guzik – ewm@enduringword.com

Tweet
Pin
Share
0 Shares
Bible Commentary Quick Navigation
Start Here!

Old Testament

Gen Exo Lev Num Deu Jos Jud Rut 1Sa 2Sa 1Ki 2Ki 1Ch 2Ch Ezr Neh Est Job Psa Pro Ecc Son Isa Jer Lam Eze Dan Hos Joe Amo Oba Jon Mic Nah Hab Zep Hag Zec Mal

New Testament

Mat Mar Luk Joh Act Rom 1Co 2Co Gal Eph Phi Col 1Th 2Th 1Ti 2Ti Tit Phm Heb Jam 1Pe 2Pe 1Jo 2Jo 3Jo Jud Rev
Back

Genesis

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50
Back

Matthew

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
Back

Mark

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Back

Exodus

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
Back

Leviticus

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
Back

Luke

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
Back

John

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Back

Numbers

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36
Back

Deuteronomy

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
Back

Acts

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
Back

Romans

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Back

Joshua

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 18 20 21 22 23 24
Back

Judges

1 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Back

1 Corinthians

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Back

2 Corinthians

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Back

Ruth

1 2 3 4
Back

1 Samuel

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31
Back

Galatians

1 2 3 4 5 6
Back

Ephesians

1 2 3 4 5 6
Back

2 Samuel

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
Back

1 Kings

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
Back

Philippians

1 2 3 4
Back

Colossians

1 2 3 4
Back

2 Kings

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
Back

1 Chronicles

1 2 3 4 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
Back

1 Thessalonians

1 2 3 4 5
Back

2 Thessalonians

1 2 3
Back

2 Chronicles

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36
Back

Ezra

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Back

1 Timothy

1 2 3 4 5 6
Back

2 Timothy

1 2 3 4
Back

Nehemiah

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Back

Esther

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Back

Titus

1 2 3
Back

Philemon

1
Back

Job

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42
Back

Psalm

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150
Back

Hebrews

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Back

James

1 2 3 4 5
Back

Proverbs

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31
Back

Ecclesiastes

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Back

1 Peter

1 2 3 4 5
Back

2 Peter

1 2 3
Back

Song of Solomon

1 2 3 4 5 6 7 8
Back

Isaiah

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66
Back

1 John

1 2 3 4 5
Back

2 John

1
Back

Jeremiah

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52
Back

Lamentations

1 2 3 4 5
Back

3 John

1
Back

Ezekiel

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48
Back

Daniel

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Back

Revelation

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
Back

Hosea

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Back

Joel

1 2 3
Back

Amos

1 2 3 4 5 6 7 8 9
Back

Obadiah

1
Back

Jonah

1 2 3 4
Back

Micah

1 2 3 4 5 6 7
Back

Nahum

1 2 3
Back

Habakkuk

1 2 3
Back

Zephaniah

1 2 3
Back

Haggai

1 2
Back

Zechariah

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Back

Malachi

1 2 3 4

Subscribe

* indicates required
Get Prayer Requests and Updates from David Guzik
Receive David Guzik's Weekly Devotional
Special Emails: Pastors, Preachers, Bible Teachers

YouVersion Reading Plan for Easter

The Post

local-view-digital-marketing-september-2022-ad

Latest Blog Posts

  • Servants and StewardsServants and StewardsMarch 26, 2023 - 8:24 pm
  • Natural, Spiritual, CarnalNatural, Spiritual, CarnalMarch 19, 2023 - 5:00 pm
  • All I KnowAll I KnowMarch 12, 2023 - 8:18 pm
© Copyright - Enduring Word       |      Site Hosted & Maintained by Local View Digital Marketing    |    Privacy Policy
Scroll to top

Our website uses cookies to store user preferences. By proceeding, you consent to our cookie usage. Please see our Privacy Policy for cookie usage details.

Privacy PolicyOK

Cookie and Privacy Settings



How we use cookies

We may request cookies to be set on your device. We use cookies to let us know when you visit our websites, how you interact with us, to enrich your user experience, and to customize your relationship with our website.

Click on the different category headings to find out more. You can also change some of your preferences. Note that blocking some types of cookies may impact your experience on our websites and the services we are able to offer.

Essential Website Cookies

These cookies are strictly necessary to provide you with services available through our website and to use some of its features.

Because these cookies are strictly necessary to deliver the website, refusing them will have impact how our site functions. You always can block or delete cookies by changing your browser settings and force blocking all cookies on this website. But this will always prompt you to accept/refuse cookies when revisiting our site.

We fully respect if you want to refuse cookies but to avoid asking you again and again kindly allow us to store a cookie for that. You are free to opt out any time or opt in for other cookies to get a better experience. If you refuse cookies we will remove all set cookies in our domain.

We provide you with a list of stored cookies on your computer in our domain so you can check what we stored. Due to security reasons we are not able to show or modify cookies from other domains. You can check these in your browser security settings.

Google Analytics Cookies

These cookies collect information that is used either in aggregate form to help us understand how our website is being used or how effective our marketing campaigns are, or to help us customize our website and application for you in order to enhance your experience.

If you do not want that we track your visit to our site you can disable tracking in your browser here:

Other external services

We also use different external services like Google Webfonts, Google Maps, and external Video providers. Since these providers may collect personal data like your IP address we allow you to block them here. Please be aware that this might heavily reduce the functionality and appearance of our site. Changes will take effect once you reload the page.

Google Webfont Settings:

Google Map Settings:

Google reCaptcha Settings:

Vimeo and Youtube video embeds:

Other cookies

The following cookies are also needed - You can choose if you want to allow them:

Privacy Policy

You can read about our cookies and privacy settings in detail on our Privacy Policy Page.

Privacy Policy
Accept settingsHide notification only