Ваҳий, 13 боб.
Икки маҳлуқ
А. Денгиздан чиққан маҳлуқ
1. 1оят Денгиздан чиққан маҳлуқ ҳақида Юҳанно кўрган кўриниш.
«Аждарҳо денгизнинг қум соҳилига бориб турди. Тўсатдан мен денгиздан бир махлуқ чиқиб келганини кўрдим. Унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди. Ҳар бир шохига биттадан тож кийдирилган, ҳар бир бошига эса куф -рона ном ёзилганди».
а. «Аждарҳо денгизнинг қум соҳилига бориб турди. Тўсатдан мен денгиздан бир махлуқ чиқиб келганини кўрдим». Ваҳийнинг 12 бобида айтиб ўтилган Юҳаннонинг кўринишлари, самода бўлиб ўтадиган воқеаларни ўзида мужассамлаштирган эди. Энди эса, саҳна Ерга кўчирилмоқда; у ўз кўринишида, денгизнинг қум соҳилида турганини кўряпмиз.
1) Бугунги кунда кўпчилик одамларга денгиз ёқади, аммо Муқаддас Калом даврида яҳудий халқининг денгиз ҳақида бўлган умумий тасаввури кўп ҳам ёқимли бўлмаган: улар денгизни ёввойи, кимсасиз, қўрқинчли бир жой, деб ҳисоблашган. Сулаймон даврида бўлса, Тир шоҳи Ҳирамнинг ёрдамида Исроилнинг шахсий ўз денгиз флоти бўлган (3-Шоҳлар 9:26-27).
2) Қадимги даврларда исроилликлар денгиздан қўрқанликлари сабаб, денгиз улар учун ҳар доим, бирор бир натижага эриша олмаётганлигига қарамай, барибир Худога қаршилик қилиб келаётган ёвузлик ва тартибсизлик тимсоли бўлган.
«Эй Худо, азалдан менинг Шоҳимсан, Ер юзига Сен нажот олиб келасан. Қудратинг билан денгизни бўлган Сенсан, денгиз аждарларининг бошини мажақлагансан» (Сано 73:12-13)
«Эй Парвардигори Олам – Эгам, ким Сенчалик кудратли Эгам?! Садокатинг атрофингни ураган. Асов денгизни йулга солгувчи Сенсан. Тўлқинлар қутурганда босгувчи Сенсан » (Сано 88:9-10)
«Фосиқлар эса тўлқинланган денгиздайдир. Ҳа, улар тинч тура олмайдиган денгизга ўхшайди. Ўша денгизнинг сувлари лой, балчиқ келтиради» (Ишаё 57:20)
б. «денгиздан бир махлуқ чиқиб келганини кўрдим». Худога қаршилик кўр- сатадиган, тартибсизлик ва ёвузлик билан боғланган жойдан, маҳлуқ келиб чиқмоқда. Бу оятда «маҳлуқ» деб таржима қилинган қадимги юнонча сўз, ёввойи, хавфли ҳайвонни англатади. Юҳанно уни (Ваҳий 12:3, 9 оятларда атаганидек) аждарҳо эмас, маҳлуқ деб атагани учунҳам, бу мавжудот иблисни эмас, бошқа бир шахсни англатмоқда.
в. «Унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди». Бу маҳлуқ, Ваҳий 12- бобдаги аждарҳодан фарқ қилсада, унга жуда ўхшаш томонлари бор. У аждарҳо эмас, бироқ, аждарҳо кабидир, чунки аждархонинг ҳам етти боши ва унта шохи бор эди (Ваҳий 11:3).
1) Етти бошли маҳлуқни енгиш осон бўлмайди, чунки агар унинг бир бошини яраласангиз ёки чопиб ташласангиз, бошқа бошлари билан курашни давом эт- тиришингизга тўғри келади. Муқаддас Каломда шоҳ – ҳар доим куч ва ҳокимият тимсоли бўлган. Икки шоҳли қўтос кучли мавжудот албатта, бироқ, ўн шохли маҳлуқ, Ваҳий 12:3 оятдаги аждарҳонинг кучи билан баробар кучга эга.
2) Ушбу маҳлуқнинг иблисга ўхшашлиги ҳақидаги далил – унинг шахсини аниқ- лашга ёрдам берадиган белгилардан бири; бу Дажжол деб ном олган шахсдир. Дажжол деган сўзнинг ўзини Каломнинг тўрт оятида беш мартагина учратишимиз мумкин (1-Юҳанно 2:18, 2:22, 4:3, 2- Юҳанно 7 оят). Энг яхши мисол – 1- Юҳанно 2:18: «Болажонларим, дунёнинг сўнгги дамлари келди! Масиҳнинг душмани келишини эшитгансизлар». Юқорида санаб ўтилган барча оятларда ўзбек таржимасида душман деб таржима қилинган сўз, бошқа таржималарда дажжол деб таржима қилинган. Бундан келиб чиққан холда, 1- Юҳанно 2:18 оятда, Юҳанно кўпчиликка, ҳаттоки бирор марта Каломни ўқимаган инсонларга ҳам таниш бўлган шахсни назарда тутмоқда дебайта оламиз. Шунга қарамай, агар бадиий киноларга асосланган тасаввурларини ҳисобга олмасак (масалан «иблиснинг ҳайдовчиси» деб номланган кино), кўпчилик холларда инсонлар Дажжол деб кимни назарда тутаётганликларини ўзлари ҳам билишмайди.
3) Энг аввало «Дажжол» деган унвоннинг маъноси нима эканлигини аниқлаш лозим. Рус тилида ишлатилган «анти» сўзи «қарама-қарши» ёки «бировнинг ўрнига» деган маъноларни англатади. Дажжол (рус тилида антихрист) – Исо Масиҳга қарама – қарши бўлган, Унинг «ўрнига» келадиган шахсдир. Кўпчилик инсонлар ўз диққатларини «қарама – қарши» деган маънога қаратишга мойиллар. Бундай тушунча, қаерга бормасин,ҳамма ерга эзгулик уруғларини сочган Исодан фарқли ўлароқ, ёвузликка тўла ва ҳамма ерга ёмонлик уруғларини эка- диган қандайдир бир шахс келади, деган фикрларни келтириб чиқаради. Исонинг шахси ва феъл – атвори инсонлар учун қай даражада жозибадор ва ажойиб бўлган бўлса, Дажжолнинг шахси ва феъл – атвори инсонлар учун шу даражада жирканч бўлади, деган фикрларни ҳам шакллантиради. Бундай нуқтаи назарда «Исога қарама – қарши бўлган шахс» деган ғоя жуда қаттиқ таъкидланиб ўтилган деб ўйлайман. Дажжолнинг «Исонинг ўрнига» келадиган шахс вариантига тўғри келиши эҳтимоли кўпроқдир. У ажойиб ташқи кўринишга эга, жозибали ва муваффақиятли инсон бўлади. У тинчлик олиб келади; умуман олиб айтганда, нур фариштаси қиёфасида келади. Шу маънода Дажжол, ҳақиқий Қуткарувчи Исо Масиҳ ўрнига келадиган иблиснинг қуткарувчиси бўлади.
4) 1- Юҳанно 2:18 оятда, Юҳанно бир неча маротаба Дажжол ва кўпгина бошқа дажжоллар ҳақида айтиб ўтган. Яъни дажжолнинг «руҳи» мавжуд, ва куни келиб бу «руҳ» охирзамонда инсониятнинг Худога қарши қўзғолонига бошчилик қиладиган Дажжолнинг қиёфасида ўзининг юксак тимсолини топади. Бошқача қилиб айтганда, дунё ҳали Дажжолни тўлиқ ва юксак қиёфасида кўрмаганига қарамай, ушбу шахсни ва унинг ишини «тарғиб қилаётган» га ўхшаётган кўпгина инсонлар пайдо бўлишган ва бўлишмоқда. Булар майда «д» ҳарфи билан ёзиладиган «дажжоллар» дирлар.
5) Биз бўлажак дунё ҳукмдорини Дажжол деб аташга ўрганиб қолганмиз, бироқ, Муқаддас Калом бошқа турдаги исмлар ва унвонларни ҳам таклиф қилади. Дажжол қуйидаги исмлар билан ҳам машҳурдир:
·«майда шоҳ» (Дониёр 7:8);
·«макр – хийлага уста, важоҳати хунук ҳукмдор»(Дониёр 8:23);
·«қўшин тортиб келадиган ажнабий ҳукмдор»(Дониёр 9:26);
·«хоҳлаганини қиладиган шоҳ»(Дониёр 11: 36-45);
·«ўз номидан келувчи»(Юҳанно 5:43), Исроил уни Масиҳ сифатида қабул қи- лади;
·«Худога қарши бош кўтарадиган қабиҳ одам» (2- Салоникаликлар 2:3).
г. «Ҳар бир шохига биттадан тож кийдирилган». Ва ниҳоят ушбу маҳлуқнинг Ваҳий 12:3 оятда айтилган, «бошида етти тожи бор» бўлган аждарҳодан фарқини кўрмоқдамиз. Аждарҳонинг бошларидаги етти тож, унинг қудрати ва ҳокимиятининг тимсоли эди, чунки етти сони ҳар доим куч ва тўлиқлик билан боғлиқ бўлган. Маҳлуқнинг бошидаги ўнта тож эса, у ўнта турли халқлардан ташкил топган гуруҳ устидан бошчилик қилишини англатади.
1) Кўпчилик шарҳловчилар, ўнта шох, етти бошга тақсимланган, деб ҳисоблашади, бироқ, Дэвид Хокинг ўнта шох еттидан бошнинг бирида жойлашган, деб ҳи- соблайди. Ўнта шох, маҳлуқни Дониёр ёзган шахс билан, яъни Дажжолнинг бутун дунё устидан ўрнатган ҳокимиятини намоён қиладиган билан ҳам боғлайди; охир оқибат Масиҳ, унинг устидан ғалаба қозонади: «Бундан кейин тундаги ваҳийда мен қўрқинчли, даҳшатли ва бениҳоя кучли бўлган тўртинчи маҳлуқни кўрдим. У ўз қурбонларини темир тишлари билан ғажиб, парчалаб ташларди. Қолдиқларини эса оёқлари билан босиб эзарди. Унинг ўнта шохи бўлгани учун, у олдинги махлуқлардан ажралиб турар эди.»
2) Дониёр кўрган ваҳийда, ўнта шох тўғридан тўғри ўнта шохлик билан боғлиқ бўлиб, охирги бутун жаҳон ҳукмдори уларнинг устидан ўз ҳукмронлигини ўрна- тади (Дониёр 7:24). Юҳанно кўрган ваҳийда эса ушбу ғояни, ўнта шохдаги ўнта тож тимсоли тасдиқлайди.
3) Дониёр китобидаги 2 ва 7 бобларда ўнта тож тимсолида тасвирланган дав- латни, қадимги Рим империяси билан боғлашади. Ўзининг ваҳийларида Дониёр учта ривожланган империяни ва уларнинг устидан ғалаба қозонган тўртинчи империяни кўради – ушбу ваҳий доирасида қараганда, шубҳасиз тўртинчи кучли империя бу Рим империясидир. Ушбу тўртинчи империя ҳукмронлиги даврида Масиҳ келиб, барча Ер юзидаги ҳукмдорларнинг ҳокимиятини йўқ қилган ҳолда, бутун Ер юзи устидан Ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Биз ҳалигача Исонинг Дониёр тасвирлагандай Ерда ҳукмронлик қилганини кўрмаганимиз сабаб, маълум бир вақтда ва қайсидир бир маънода Рим империяси яна «қайта тикланади» деб тахмин қилишимиз мумкин (ўнта тож ҳам шу ҳақида).
д. «ҳар бир бошига эса куфрона ном ёзилганди». Маҳлуқнинг етти бошининг ҳар бирида Худога қарши куфрона сўзлар ёзилган. Бу нарса маҳлуққандай мактубларни тарқатаётганлиги ҳақидагина гапирмайди; бу нарса унинг шахсидан дарак беради. У Худога қарши гапирувчи, куфр келтирувчидир (Дониёр 7:25 оятда айтилганидек).
2. 2 оят Ва яна бир денгиз ичидан чиққан маҳлуқнинг тимсоли уни Дониёр китобининг 7- бобидаги тимсоллар билан боғламоқда.
«Мен кўрган бу махлуқ қоплонга ўхшарди. Оёқлари айиқнинг оёғига, оғзи эса шернинг оғзига ўхшар эди. Аждарҳо бу махлуққа ўз қудрати, тахти ва буюк ҳокимиятини берди».
а. «… қоплонга ўхшарди… оёқлари айиқнинг оёғига…оғзи эса шернинг оғ- зига…». Юҳанно кўрган маҳлуқнинг табиатини тушунтириш учун, Худо Дониёр китобининг 7- бобидаги тимсолларни ишлатмоқда. Дониёр китобининг 7- бобида, Дониёр пайғамбар давридан бошлаб Ер юзида Исонинг якуний ҳукмронлиги ўрнатулгинича ҳукмронлик қиладиганларни тўртта ҳайвон (маҳлуқ) тимсолида кўришимиз мумкин.
1) Бирламчи учта ҳайвон – шер (Дониёрнинг ваҳийсиа бу Бобил империяси), айиқ (Мидия-Форс империяси) ва қоплон (Юнон империяси). Тўртинчи ҳайвон тасвирлаб бериш жуда қийин бўлган қўрқинчли бир ҳайвон бўлиб, олдинги учта ҳайвоннинг энг ёмон хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган, шайтоний ҳукмдор раҳбарлиги остида бўладиган энг сўнгги бутун жаҳон империясини анг- латган (Дониёр 7:7-8).
2) Юҳанно ўзи кўрган маҳлуқни Дониёр китобидаги тўртинчи ҳайвон тимсолининг давоми сифатида тасвирлаб, унинг ҳукмронлигини ўтмишдаги буюк империялар ҳукмронлиги билан боғлаган ҳолда кўрсатиб бермоқда. Охирги бутун жаҳон империясига қоплонга ўхшаган ўткир нигоҳ ва хушёрлик, айиқдай ғажиб ташлайдиган куч, шердай қудрат ва шавқатсизлик хос бўлади.
3) Дониёр китобининг еттинчи бобида тасвирланган ҳайвонлар маълум бир ин- сонларни эмас, бутун бошли империяларни англатганлиги туфайли, кўпчилик инсонлар Ваҳий китобининг ўн учинчи бобида ҳам маълум бир инсон эмас, бутун бошли давлат ёки маданият тизими тасвирланган, деб ҳисоблашади. Кўпчилик, ушбу маҳлуқ, қисман 20- асрда ҳам мавжуд бўлган, барча тоталитар давлатларнинг умумий кўринишини ўзида акс эттиради, деб ўйлашади. Масалан, Маунс шундай деб ёзган: «Ҳайвон ҳар доим – ўзининг энг якуний кўринишида – дунёвий ҳокимиятнинг илоҳийлаштирилган тимсоли бўлган ва шундай бўлиб қолади» (Маунс). Бироқ, ушбу маҳлуқнинг қиёфасида маълум бир инсонни – яъни бутун дунёни Худога нисбатан бўлган қаршиликнинг энг охирги нуқтасига олиб борувчи охирги шайтоний ҳукмдор Дажжолни кўришади. Баъзилар (масалан Дэвид Хокинг) иккала ёндашувни бирлаштирган ҳолда, маҳлуқ бу – замонавий, умумжаҳон, тоталитар давлат бўлиб, ўнта шохли бошлардан бири – Дажжол, яъни иблиснинг сўнгги ҳокимиятининг раҳбари ёки етакчиси, деб айтишади. Бироқ, ҳар бир империяда, давлат ўзининг раҳбарига хосдир. Агар 20- асрнинг 30- 40- йилларидаги Олмония давлати ҳақида фикр юритадиган бўлсак, ушбу тамойил тушунарли бўлади, чунки бизнинг нуқтаи назаримизда Гитлернинг шахси ва тузилиши бутун натсиск Олмонияни ўзида мужассамлаштиради.
б. Биз, Ваҳийнинг 13- бобида ўқиётган маҳлуқ – бу шахс, аммо у ўзининг бутун жаҳон ҳокимияти билан жуда қаттиқ боғланган ҳолда тасвирланган.
1) «Маҳлуққа, Худога сажда қилгандай сажда қилишмоқда, бироқ, инсонлар ҳеч қачон бутун бошли империяга ёки императорлар сулоласига, уларни диний объектларга айлантириб, сажда қилишмаган. Дунё тарихида подшоҳларни ва ҳукмдорларни «илоҳийлаштириб» уларга сажда қилинганлиги ҳақидаги кўпгина ҳолатлар бизга маълум; бу ҳар доим маълум бир инсонга нисбатан бўлган» (Сисс).
2) Маъбадда маҳлуқнинг тимсоли ўрнатилган бўлиб, бутун инсоният унга сажда қилишга мажбур. Қандай қилиб империя ёки салтанатнинг тимсолини ўрнатиш мумкин? Бундай ҳолатлар илгари бўлмаган, аммо сиёсий етакчининг сурати ёки тимсоли олдида инсонлар кўп маротаба тиз чўкишган.
3) «Бундан ташқари маҳлуқнинг ўзига мос номи бор – маълум бир сонларни анг- латувчи номи, аниқроғи «маълум бир инсонни билдирадиган сон». Буларнинг барчаси бизларда сўз, маълум бир шахс ҳақида юритилмоқда, деган фикрларни келтириб чиқаради» (Сисс)
4) «Ва ниҳоят маҳлуқ хукм қилинди. У жаҳаннамга, ёнаётган кўлга ташланди, у ерда бўлиб, Ер юзида содир бўлаётган ҳодисаларда иштирок эта олмай, азоб чекиб қийналишга маҳкум қилинди (Ваҳий 17:11, 20:10). Юқорида тасвирланган бу нарсаларни давлат ёки бошқарув тизимига нисбатан кўллаб бўлмайди» (Сисс).
5) Дажжолни яна Яҳудо сингари (Юҳанно 17:12) «ҳалокатга маҳкум қилинган» деб ҳам аташади (2- Салоникаликлар 2:3). Яҳудо инсон бўлган, тизим ёки давлат эмас, шу сабабли дажжол ҳам инсон бўлади, деб тахмин қилиш мантиққа мос бўлади.
6) Юқорида айтиб ўтилган барча нарсаларни ҳисобга олган ҳолда, фақатгина Сисснинг фикрига қўшилишга тўғри келади: «Маҳлуқ тимсолида, охирзамоннинг бутун сиёсий ҳокимияти ва кучини ўзида жамлаган ва мужассамлаштирган ҳақиқатдан мавжуд бўладиган шахсни кўра олмаслик катта алдов бўлган бўларди; бу ҳақида Каломнинг ўзида ҳам ва кўплаб илк жамоат манбаъларида ҳам айтиб ўтилган».
в. «Аждарҳо бу махлуққа ўз қудрати, тахти ва буюк ҳокимиятини берди». Бу бутун жаҳон ҳукмдори ҳақиқатдан ҳам иблиснинг кучи ва ёрдамига эга бўлади. Ушбу инсон орқали шайтон ўз ниятларини билдириб, ўз ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қилади. Шу тарзда маҳлуқ, ўз вақтида Исо рад этган иблиснинг таклифини қабул қилади (Матто 4:8-10).
1) Маҳлуқ – оддий инсон эмас. Уни «тубсизлик қаъридан чиққан маҳлуқ» деб аташади (Ваҳий 11:7, 17:8); оддий инсонлар бундай жойлардан чиқиб кела олмайдилар. «Бундай жойдан келиб чиқаётган ёки ўликлар орасидан тирилиб чиққан бирор инсон, ёки тирик инсоннинг вужудига кирган қандайдир ёвуз, нопок руҳ бўлиши керак… Қандай бўлишидан қатъий назар, маҳлуқ шахс сифатида ғайриоддий ва ғайритабиий хусусиятлар билан таъминланган» (Сисс).
2) Эҳтимол, бу инсоннинг ичига шайтоннинг ўзи кириб олади ва бу нарса уни бошқалардан ажратиб туради. Шайтон эгаллаб олган Яҳудо билан ҳам шундай бўлган эди (Юҳанно 13:27).
3. 3оят Маҳлуқ ва унинг яраси.
«Маҳлуқнинг бошларидан бири даволаб бўлмайдиган даражада қаттиқ яраланган эди. Аммо унинг бу яраси соғайиб қолди. Шунда бутун жаҳон ҳайратда қолиб, маҳлуққа эргашди…»
а. «Маҳлуқнинг бошларидан бири даволаб бўлмайдиган даражада қаттиқ яраланган эди». Бу бошдаги яра, даволаб бўлмайдиган яра, шунчаки оддийгина яра эмас. Эҳтимол, бу маҳлуқ устидан ўрнатилган Худо ҳукмининг ифодасидир.
б. «Аммо унинг бу яраси соғайиб қолди». Ушбу яра соғайганлиги сабаб, маҳлуқнинг шуҳрати ва ҳокимияти ўсиб бормоқда (бутун жаҳон ҳайратда қолди). Ушбу яра ҳақида (Ваҳий 13:2, 3:14) маҳлуққа бўлган умумжаҳон сажда ва содиқлик билан боғлиқ ҳолда, яна икки маротаба эслатиб ўтилади.
1) Маҳлуқ тимсолида маълум бир шахсни эмас, давлат ёки ҳукуматни кўради- ганлар, бу ерда Дониёрнинг 7-бобида айтиб ўтилган Рим империясининг қайта тикланиши ҳақида сўз юритилмоқда, деб ҳисоблашади. Ушбу нуқтаи назарга асосан, Рим империяси «ўлик» ҳолатдан «қайта тирилади» ва бу ҳайратомус ҳолатни бутун жаҳон кузатади. Шунга қарамай, Ваҳий китобининг 13-бобида Юҳанно айтган гапларнинг табиий тушунчаси шундан иборатки, Юҳанно яраси бедаво бўла туриб, шифо топган инсон ҳақида сўз юритган. Бу инсон қайта тикланган Рим империясига раҳбарлик қилади, унинг шахси бошқалар устидан устунликка эга бўлади, аммо у инсоннинг ўзи ҳам ва унинг империяси ҳам битта нарса деб айтиб бўлмайди.
в. «яраланган эди… яраси соғайиб қолди». Бу шахс ҳақиқатдан ҳам Исонинг ўлими ва қайта тирилишига таҳлид қиладиган Дажжол бўлади. Дунё бу нарсага ишонади; Дажжол бу таҳлиди орқали янада машҳурроқ ва қудратлироқбўлади.
4. 3-4 оят Маҳлуқнинг машҳурлиги ва унинг обрўси.
«Одамлар аждарҳога сажда қилишди, чунки аждарҳо махлуққа ўз ҳокимиятини берди. Улар махлуққа ҳам сажда қилиб, шундай деб айтишарди: Ким ҳам бу махлуққа тенг келарди?! Ким ҳам унга қарши чиқа оларди?!».
а. «Одамлар аждарҳога сажда қилишди, чунки аждарҳо махлуққа ўз ҳоки- миятини берди». Эҳтимол, инсонлар маҳлуққа ва унинг ҳукуматига сажда қилиш орқали шайтонга сажда қилаётганликларини билмаслар, аммо далил далиллигича қолади. Улар ҳаттоки аждарҳони ҳаёлларига ҳам келтирмаётган бўлишларига қарамай, ҳам аждарҳога, ҳам маҳлуққа сажда қилмоқдалар.
1) Йил сайин иблисга сиғиниш машҳур бўлиб бораётганлигига қарамай, кўпчилик инсонлар очиқчасига сиғинмайдилар, чунки кўпгина инсонлар уни қўрқинчли ва даҳшатли қиёфада намоён бўлади, деб уйлайдилар. Бироқ, бундай эмас, «бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Чунки шайтоннинг ўзи ҳам нурли фариштанинг қиёфасини олади. Демак, шайтоннинг хизматкорлари аҳли солиҳ қиёфасини олсалар, ажабланмаслик керак. Уларнинг оқибати қилмишларига яраша бўлади » (2- Коринфликлар 11:14-15)
б. «Ким ҳам бу махлуққа тенг келарди?! Ким ҳам унга қарши чиқа оларди?!». Бутун дунё маҳлуқнинг қудратидан лол қолади ва уни енгишнинг иложи йўқлигига ишонади. Маълум бир вақт давомида маҳлуқ енгилмас бўлиб кўринади. У Исонинг номини ҳақоратлаб, Худонинг халқини қувғинларга дучор қилади, имонлилар ҳам, вақтинча, – мағлуб бўлган омадсиз инсонлардай кўринишади.
1) Улар маҳлуқнинг кўриниб турган қудрати ва ҳокимияти сабаб, унга ва унинг ортида турган аждарҳога сажда қилмоқдалар. «Иблисга ҳамда у томондан қў– йилган инсонларга сажда қилувчилар, қўпол кучга эга эканликлари ва у кучни бошқаларга ҳам бера олишликлари билан ўзларини оқлашади» (Робертсон)
5. 5-6 оятлар Маҳлуқнинг куфрона сўзлари.
«Махлуққа такаббурона ва куфрона сўзлар айтадиган оғиз берилди. Унга қирқ икки ой давомида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди. Махлуқ куфр кетиб, Худони ва Худонинг номини лаънатлади. У Худо яшайдиган маконга ва самода яшайдиган ҳар бир мавжудотга лаънатлар ёғдирди».
а. «такаббурона ва куфрона сўзлар айтадиган». Сўнгги ҳукмдорнинг табиатини, «дажжол» деган номдан кўра «кофир» деган ном кўпроқ очиб берса керак. Бу маҳлуқ – Худонинг Ўзига ва Унга тегишли бўлган барча нарсаларга қарши гапирувчи инсондир (Худони ва Худонинг номини лаънатлади).
1) Баъзи бир Рим императорлари ҳам худди шу тарзда Худога қарши куфрона сўзлар айтишган, бироқ, айтиб ўтилган башоратларнинг ҳаммаси уларнинг ҳаёт- ларида амалга ошгани йўқ, шунга қарамай улар бўлажак дажжолнинг тимсоли бўлиб хизмат қилишган.
б. «Унга қирқ икки ой давомида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди». Даж- жол, ҳокимиятини ҳеч ким билан бўлишмаган тарзда, бизга маълум уч ярим йил давомида – яъни қирқ икки ой давомида ўзи ҳукмронлик қилади. Ушбу вақтнинг давомийлиги, маҳлуқ охирги етти йилнинг биринчи ярмида ҳукмронлик қилишини ва ҳукмронлиги даврида Худонинг ҳокимияти остида бўлишини кўрсатади.
в. Нима сабабдан маҳлуқ «самода яшайдиган мавжудотларга лаънатлар ёғ- дирмокда»? Маҳлуқ, осмонга кўтарилиб, унинг қўли етмайдиган жойда бўлиб қолганлар ҳақида ёмон сўзлар айтишини англатади.
6. 7-8 оятлар. Маҳлуқ Худонинг азизларига қарши жанг қилмоқда.
«Унга Худонинг азизларига қарши жанг қилиш ва уларни енгиш учун изн берилди. Унга ҳар бир қабила, элат, миллат ва халқ устидан ҳокимият берилди.Бу дунёга қарашли одамларнинг ҳаммаси махлуққа сажда қилишади. Уларнинг исмлари бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига дунё яратилишидан олдин ёзилмаган».
а. «Унга Худонинг азизларига қарши жанг қилиш изни берилди». Ваҳий ки- тобининг 12- бобида, Буюк Қайғу даврида Худо халқига қаршиқувғинлар шайтон томонидан қай даражада кенг ёйилиши ҳақида айтилган. Бу ерда уларнинг асосий қуроли намоён бўлмоқда; маҳлуқнинг ҳукумати, маҳлуққа сажда қилишни истамаганларни таъқиб қилиб, уларни ўлдиради.
б. «уларни енгиш учун изн берилди». «Енгиш» деган сўз, маҳлуқ Худо азизларини иймонидан маҳрум қила олади дегани эмас; маҳлуқ, уларни фақатгина ҳаётдан маҳрум қила олади ва бу нарса гўёки у Ерда яшовчи Худо халқи устидан ғалаба қозонгандек кўринади.
1) Маҳлуқ енгадиган бу азизлар кимлар? Ҳаммаси жамоатнинг самога кўтари- лиши ҳақидаги таълимотга қандай нуқтаи назар орқали қарашга боғлиқ. Жа- моатнинг самога кўтарилиши Буюк Қайғу давридан олдин содир бўлишига ишо- надиганлар, бу азизлар – жамоат кўтарилганидан кейин Исога иймон келтирадиган инсонлар эканлигига ишонишади. Жамоатнинг самога кўтарилиши Буюк Қайғу даврида содир бўлишига ишонадиганлар эса, бу азизлар – биз бугунги кунда «жамоат» деб атайдиганлар билан биргаликда, жамоатнинг кўтарилишига қадар Ерда яшовчи барча иймонлилар эканлигига ишонишади.
2) Жамоат ҳақида сўз юритганида, Исо, «жаҳаннам кучлари ундан устун чиқмас» деб айтган (Матто 16:18). Агар бу азизлар гуруҳи (азизлар деган ибора фақатгина Янги Аҳд иймонлиларига нисбатангина қўлланилмайди) шайтон томонидан мағлубиятга учратилса, демак, бу жамоат Исо айтган Янги Аҳд жамоати эмас.
в. «Бу дунёга қарашли одамларнинг ҳаммаси махлуққа сажда қилишади». Ушу охирги дунё ҳукмдори, ер юзида яшовчи барча инсонларнинг унга сажда қилишларини талаб қилади ва уларнинг саждаларини қабул қилади. Аммо унга сажда қилганлар, ўз саждалари эвазига катта нарх тўлайдилар: «Уларнинг исмлари бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига дунё яратилишидан олдин ёзилмаган».
1) «Ер юзида яшовчилар» қай тарзда унга сажда қилишади? Ҳаммаси, биринчи жамоат шаклланган, халқ Рим императорларига сажда қилиб юрган пайтларда бўлганидек бўладиганга ўхшайди. Ўшанда Рим империясининг барча фуқа- роларига, Қайсар ҳайкали олдида ўрнатилган қурбонгоҳга бир чимдим тутатқи ташлаб, «Қайсар – Худо» деб айтиш буюрилган эди. Иймонлилар ушбу буйруқни бажаришдан бош тортишган ва шунинг учун ҳам қувғинларга дучор бўлишган. Римликлар ушбу қурбонликни сиёсий содиқликнинг белгиси, деб ҳисоблашган, бироқ, масиҳийлар адолатли тарзда бу қурбонликка диний сажда қилиш амали сифатида қарашган. Бугунги кунда, 20-асрнинг буюк ва қўрқинчли тоталитар ҳукмдорларини эслайдиган бўлсак (Ленин, Сталин, Гитлер, Мао), улкан ҳокимиятга бурканган, ўзига нисбатан сажда билан баробар бўлган содиқликни талаб қилаётган жаҳон ҳукмдорини тасаввур қилиш осон бўлиб қолади.
2) Ҳаёт китобида, Худо томонидан қутқарилган барча инсонларнинг номлари ёзилган (Ваҳий 20:15).Ғоя шундан иборатки, маҳлуққа бўлган сажда ва ҳаёт китобида ёзилган номлар – бир бирини истисно қиладиган тушунчалардир.
г. «Уларнинг исмлари бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига дунё яратилишидан олдин ёзилмаган». Исонинг бу унвони чуқур маънога эга бўлиб, бу унвон бизларга, нажотга муҳтож инсонларнинг яратилишидан олдин, Худо улар учун нажот режасини тайёрлаб қўйганлигини эслатади. Одам Ато қилган гуноҳ, Худони «ажаблантиргани» йўқ; замонавий инсонларнинг гуноҳий ҳатти-ҳаракатлари ҳам Уни ажаблантирмайди. Худованд, тўсатдан сенарий тузмайди.Ҳамма нарса бу дунёда Унинг режасига асосан бўлмоқда.
·Ҳали дунё яратилишадан олдин, Ўғил – Худо Ота – Худо билан биргаликда, Унинг севгисида бўлган (Юҳанно 17:24).
·Ҳали дунё яратилишидан олдин, Исо учун хожда қурбон бўлиш белгиланган эди (1-Бутрус 1:20).
·Ҳали дунё яратилишидан олдин, Худо қуткариладиганларни танлади (Эфесликларга 1:4).
·Ҳали дунё яратилишидан олдин, исмлар Ҳаёт китобига ёзилган эди (Ваҳий 17:8).
·Ҳали дунё яратилишидан олдин, нажот топганлар учун Осмон Шоҳлиги тайёрлаб қўйилган эди (Матто 25:34).
7. 9-10 оятлар. Барчага қаратилган огоҳлантириш.
«Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин! Ҳамма пешанасидагини кўради: Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетади. Баъзилар қиличдан ўтказилади, бу вазият Худо азизларидан сабр–тоқату имонни талаб қилади».
а. «Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин». Тингловчиларнинг диққатини ўзига қаратишга мўлжалланган жиддий огоҳлантириш, айнан мана шу сўзлардан бошланмоқда.
б. «Ҳамма пешанасидагини кўради:Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетади». Бу нарса, маҳлуқнинг хизматкорлари ҳам жазосиз қолмасликларини англатади. Ушбу воқеаларнинг ҳаммаси олдиндан башорат қилинганлигига ва улар Худо режасининг бир қисми эканлигига қарамай, бу нарса воқеаларда иштирок этаётган ҳар бир инсоннинг шахсий жавобгарликдан озод этмайди. Агар сиз маҳлуқ билан ҳамкорлик қилаётган ва бошқаларни «асирликка тушираётган» бўлсангиз, албатта ўзингиз ҳам «асирликка тушасиз». Сиз, ўз биродарларингизга нисбатан қандай ўлчовни ишлатаётган бўлсангиз, Худо ҳам сизга нисбатан шундай ўлчовни ишлатади.
1) Эҳтимол, бу ерда яна бошқа ҳил бир маъно яшириндир: Дажжол билан кура- шишнинг фойдаси йўқ; бу умидсиз кураш, деган маъно ҳам бордир. Дажжолни енгишнинг ягона йўли – Исо Масиҳга бўлган қаттиқ иймон ва содиқлик.
в. «бу вазият Худо азизларидан сабр–тоқату имонни талаб қилади». Дажжол ва унинг хизматкорлари томонидан бўладиган қаттиқ таъқибларга қарамай, Худонинг азизлари Раббимизнинг ҳукмини ва қасосини кутган ҳолда, мустаҳкам иймонни сақлаб қолишлари лозим. Худованд азизларини таъқиб қилганларга нисбатан Ўзининг қувғинларини уюштирган холда, уларни «мукофотлайди».
Б. Ердан чиққан маҳлуқ.
1. 11оят Юҳанно иккинчи маҳлуқни тасвирлаб бермоқда.
«Бундан сўнг мен ердан чиқаётган бошқа бир махлуқни кўрдим. Унинг икки шохи қўчқорнинг шохларига ўхшарди, у аждарҳодай гапирарди»
а. «Бундан сўнг мен бошқа маҳлуқни кўрдим». Бу мавжудот денгиздан чиққан маҳлуққа ўхшайдиган қандайдир кимсани англатади, чунки ҳар икки тасвирланган ҳолатда «маҳлуқ» сўзи иширок этган. Шу билан биргаликда ердан чиққан маҳлуқ, ўзининг «ўртоғидан» фарққилмоқда.
1) Улар келиб чиқиш жиҳатидан, бир бирларидан фарқ қилишади, чунки бири денгиздан, бошқаси эса ердан келиб чиқмоқда.
2) Улар мансаб жиҳатидан ҳам бир бирларидан фарқ қилишади, чунки иккинчиси биринчисига бўйсинмоқда (Бутун ер юзи ва у ерда яшаганлар яраси тузалган биринчи маҳлуққа сажда қилсин деб, уларни мажбурларди (Ваҳий 13;12)).
3) Улар ташқи кўриниш жиҳатидан ҳам бир бирларидан фарқ қилишади, чунки иккинчисининг қиёфаси ёввошроқ, «қўчқордай».
б. «Унинг икки шохи қўчқорнинг шохларига ўхшарди». Икки шох, ушбу маҳ– луқнинг ҳокимияти икки соҳада кенг тарқалишини кўрсатаётган бўлиши мумкин: сиёсий ва диний соҳаларда. Ёки шунчаки қўчқорда ҳам айнан икки шох борлиги учун, бу маҳлуқда ҳам иккита шох бор (икки шохи қўчқорнинг шохларига ўхшарди)
в. «у аждарҳодай гапирарди». Маҳлуқ қўчқорга ўхшасада, унинг тарғиб қилаётган хабарлари биринчи маҳлуқнинг тарғиб қилганларидан ҳеч қандай фарқ қилмайди.
1) Иккинчи маҳлуқ сохта пайғамбар деб аталган (Ваҳий 16:13, 19:20, 20:10), шундай қилиб, у биринчи маҳлуқдан (Дажжолдан) ва аждарҳодан (Шайтондан) фарқ қилади.
2) Аждарҳо ҳамда денгиздан ва ердан чиққан маҳлуқлар қиёфасида биз «нопок учликни» кўришимиз мумкин. Аждарҳо –Ота – Худонинг антиподи, денгиздан чиққан маҳлуқ эса – Дажжолнинг, ердан чиққан маҳлуқ бўлса – Муқаддас Руҳнинг антиподидир.
2. 12-15 оятлар Иккинчи маҳлуқ «ишларининг» тасвири.
«У биринчи махлуққа хизмат қилиб, унинг бутун ҳокимиятини ишга соларди. Бутун ер юзи ва у ерда яшаганлар яраси тузалган биринчи махлуққа сажда қилсин деб, уларни мажбурларди. Бу иккинчи махлуқ буюк ва мўъжизали аломатлар кўрсатди. У ҳатто ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди. Биринчи махлуқнинг номидан бу мўъжизали аломатларни кўрсатишга унга изн берилганди. Бу аломатлари билан у ер юзидаги одамларни йўлдан оздирди. У одамларга: “Қиличдан яраланган, аммо соғ қолган махлуқнинг тасвирини ясанглар”, — деб буюрди. Унга махлуқнинг тасвирига жон ато этиш қудрати берилганди. Махлуқ тасвири тилга кирди ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиртирди».
а. «У биринчи махлуққа хизмат қилиб, унинг бутун ҳокимиятини ишга соларди». Ердан чиқиб келган маҳлуқ, ўз моҳиятига кўра шайтоннинг пайғамбари бўлиб, бутун дунёни аждарҳо ҳамда дажжолга сажда қилишга мажбур қилади.
1) Бутун дунё, инсон зотига ва шайтонга сажда қилишда иштирок этиши, ақлга сиғмас нарса бўлиб кўриниши мумкин. Аммо, табиатан инсон шубҳасиз Худога қарши исён қилиш истаги билан таъминланганлиги каби, диний туртки билан ҳам шубҳасиз таъминланган. Ҳаммасидан кўра кўпроқ, инсон диннинг буткул йўқ бўлиб кетишини эмас, ўзининг шахсий динини яратишни истайди. Инсон, менга ҳокимият керак, аммо Худо керак эмас дейди.
б. «буюк ва мўъжизали аломатлар кўрсатди». Ердан чиққан маҳлуқ ўзининг ёлғон таълимотини тасдиқлаш мақсадида, «мўжиза ва аломатларни» ишлатмоқда. Бу ерда сохта пайғамбар кўрсатадиган аниқ мўжиза тасвирланган- «ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди» деб айтилган. Юҳанно айнан ушбу мўжизани белгилаб ўтганлиги биз учун жуда муҳим. Алданган дунёнинг нигоҳида, бу мўжиза Дажжол ва сохта пайғамбар томонидан қувғинга учратилган икки шоҳиднинг хизматига берилган жавобдай кўринмоқда (Ваҳий 11:5). Алданган дунёнинг назарида бу мўжиза сохта пайғамбарни Илёс пайғамбар билан бир хил даражага чиқариб қўймоқда (3-Шоҳлар, 18 боб). Сохта пайғамбарнинг «ҳақиқий Худо, олов орқали жавоб берсин» деб баралла айтаётганлигини ва шундан сўнг ўзининг соҳта мўжизасини кўрсатаётганлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
1) «Ғайриоддий куч нафақат ҳақиқат ва Худо томонида хизмат қилади, балки қарама– қарши тарзда ҳам ўзини намоён қилади. Мўжиза, ҳайратомус ва тушунтириб бўлмайдиган ҳодиса сифатида, ҳар доим ҳам Худо томонидан амалга оширилмайди. Худонинг мавжуд бўлганғайриоддий иноят ва нажот кучи билан биргаликда, иблиснинг ҳамғайриоддий кучи доимо дунёда бор бўлиб келган» (Сисс).
2) Чиқиш пайтида Ҳорун мўжизалар кўрсатганида, мисрнинг жодугарлари маълум вақтгача уларни такрорлаб, худди шундай мўжизалар кўрсатишган (Чиқиш 7,9 боблар).
3) Қонунлар китобининг 13:1-5 оятларида, Худованд сохта пайғамбарлар ва бутлар номидан кўпгина мўжизалар амалга оширилиши ҳақида айтиб, Ўз халқини, мўжизаларнинг кўринишига қараб эмас, бу мўжизалар нима ҳақида гапи- раётганлигига қараб хулоса чиқариш кераклиги ҳақида огоҳлантирганлиги ёзил- ган.
4) Исо, ҳаттоки Унинг номидан мўжизалар кўрсатган кўпчиликнинг соҳта бўлиб чиқиши ва дўзаҳда ёниши ҳақида айтиб ўтган (Матто 7:22-23).
5) Исо, охирзамонда кўпгина соҳта пайғамбарлар ва соҳта масиҳлар пайдо бўлиб, танланганларни ҳам йўлдан оздириш учун, мўжизалар кўрсатишлари ҳақида айтиб ўтган (Матто 24:24).
6) Павлус, Дажжолнинг «турли хил қудратли ишлар, ажойиботлар, соҳта мўжи- залар» билан келиши ҳақида айтган (2- Салоникаликлар 2:9).
7) Буларнинг ҳаммасини биладиганлар учун, баъзи бир масиҳийларнинг мўжиза ва аломатларга бўлган ҳаддан ташқари қизиқишлари, жуда қўрқинчли кўринади. Баъзи иймонлилар қуйидагича фикр юритишади: «Мўжиза ва аломатларга асосангина, ҳақиқатдан, Худо ва Унинг қудрати нимада эканлигини белгилаш мумкин». Бу тарзда фикр юритиш, кўпчилик ёлғон таълимотчилар учун кенг им- кониятларни очиб беради. Кўп йиллар олдин, шундай ғояларниқўллаб-қувват- лайдиганлар учун конфессиялар аро йиғилиш ўтқазилган эди. Саҳна устида улкан ўлчамда ўрнатилган йиғилишнинг шиори қуйидаги сўзлардан иборат эди: «Мўжиза ва аломатлар атрофидаги ҳамжиқатлик». Шайтон, дажжол ва соҳта пайғамбар ҳам, айнан мана шундай ҳамжиҳатликка инсонларни даъват этишади. Мўжиза ва аломатлар иймонлилар орасида учраб турадиган нарса, бироқ, Худо амалга ошираётган ишларнинг ҳақиқий белгиси – севги ва ҳақиқатдир.
в. «Унга махлуқнинг тасвирига жон ато этиш қудрати берилганди. Махлуқ тасвири тилга кирди ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиртирди». Ердан чиққан маҳлуқ, инсонларни йўлдан оздирадиган, жон ато қилинган тасвирни ишлатади, маҳлуққа бўлган сажда ҳам айнан ушбу тасвирга қаратилган бўлади.
1) Бутун дунёнинг, инсон тасвирига сажда қилишда иштирок этиши биз учун қизиқ бўлиб туюлиши мумкин; 20- асрнинг тоталитар давлат раҳбарлари шахсининг, уларга сиғиниш даражасигача юқори кўтарилганлиги биз учун мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўзларининг «ҳамма жойда мавжуд» бўлган Сталин ва Мао каби шахслари билан машҳур бўлган Шўролар иттифоқи ёки Коммунистик Хитойни ёдга олишнинг ўзи етарли. Ушбу шахслар, Дажжолда, ниҳоятда мужассамлашадиган барча нарсаларнинг тимсоли бўлиб хизмат қилишлари мумкин.
2) Маҳлуқнинг тимсолида тирикликнинг аломатлари, яъни нафас олиш ва гапириш қобилияти бўлади. Бу нарсага ғайриоддий тарздами ёки замонавий технология ёрдамида эришишадими – номаълум; қай тарзда бўлишидан қатъий назар, бу нарса инсонларга катта таъсир ўтқазади. Сано муаллифи бутларга сиғинадиганлар устидан кулган эди, чунки «мажусийларнинг манфур санамлари кумушва олтиндир, инсон қўлларининг иш-амалидир. Уларнинг оғзи бор, лекин сўзламайдилар, уларнинг кўзлари бор, лекин кўрмайдилар» (Сано 134: 15-16).Дажжолнинг тимсоли эса бошқача бўлади, чунки «махлуқ тасвири тилга киради ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиртиради».
3) Исо, Дониёр ва Павлус, «даҳшатли разолатнинг» муқаддас жойда турганлиги ҳақида гапирганларида, айнан мана шу бутни назарда тутганлар (Дониёр 9:27, Матто 24:15, 2-Салоникаликлар 2:3-4). Ушбу санам, қайта тикланадиган маъбадда ўрнатилади. Нима учун «разолат» дейилган? Чунки бу нарса бутпарастликнинг энг юқори даражасидир. Нима учун «даҳшатли»? Чунки шундан сўнг муҳрларнинг, карнайларнинг ва Худонинг ғазаб косаларининг навбати келади.
4) Бу Дажжол ҳокимиятининг энг юқори чўққиси бўлиб, бу ҳокимият қирқ икки ой ўтгандан кейин ўз ниҳоясига етади (Ваҳий 13:5). Бу қирқ икки ой, инсониятнинг ер сайёрасида қиладиган охирги етти йиллик ҳукмронлигининг қоқ ярмидир.
5) Парчанинг бундай ўқилишини, янгича деб бўлмайди. Ваҳий китобига берилган илк илова, биринчи жамоат даврида император Викторин томонидан ёзилган. Мана у, Ваҳий 13:15 оят ҳақида нима деган: «У шундай қиладики, Дажжолнинг олтин тасвири Қуддусдаги маъбадга ўрнатилади ва ёвуз фаришта унинг ичига кириб, башоратлар қилишни ва турли хил овозларда гапиришни бошлайди».
3. 16-17 оятлар Биринчи ва иккинчи маҳлуқнинг иқтисодий стратегияси.
«У ҳаммани — каттаю кичикни, бою камбағални, қулу эркин одамни мажбурлаб, уларнинг ўнг қўли ёки пешанасига тамға бостирди. Кимда махлуқнинг тамғаси бўлмаса, у мутлақо олди–сотди қилолмасди. Тамғада махлукнинг номи ёки номининг сони ёзиларди».
а. «У ҳаммани… ўнг қўли ёки пешанасига тамға бостирди». Маҳлуқ ва унинг ёрдамчилари ҳукмронлиги даврида, барча инсонларга нишона берилади. Ушбу нишонасиз ҳеч ким иқтисодий тизимнинг бир қисмига айлана олмайди (кимда махлуқнинг тамғаси бўлмаса, у мутлақо олди–сотди қилолмасди).
1) Ушбу оятда ишлатилган қадимги юнонча сўз charagma (яъни тамға, нишона), илгари инсонларга нисбатан қўлланилмаганлиги туфайли, баъзи бир изоҳчилар тамға тимсол сифатида айтилган, деб ҳисоблашади. Бироқ, агар саволга том маънода ёндашадиган бўлсак, маълум бир тамға ёки нишонанинг инсонларга қўйилиши мумкин ваҳаттоки зарурий бўлиб кўринади.
2) Инсонга, электроник ҳудудда савдо – сотиқ ишларини амалга ошириш имко- ниятини берувчи маълум бир белгиларни ишлаб чиқарадиган технологиялар, бугунги кунда ҳам мавжуд. Бу нарса бир қанча усуллар орқали амалга оширилиши мумкин. Масалан, «AppliedDigitalSolution» компанияси «Рақамли фаришта» (DigitalAngel) номли маҳсулот сифатида,қизиқ бир имкониятни тақдим этмоқда. «DigitalAngel»ТМ – бу инсон танасига ўрнатиладиган ва сунъий йўлдошга уланган ҳолда, шахсий биомеханик электрон энергияси орқали ҳаракатга келтириладиган микрочипдир. Ушбу маҳсулот компаниянинг қонуний ҳуқуқлари асосида ишлатилаётган бўлиб, ушбу компаниянинг асосий йўналиши – йирик савдо ва айриболаш ҳисобланади. 2000- йилнинг октябр ойида, компания ушбу технологияни жуда жиддий текшириб кўришни режалаштирган эди. Қурилманинг пресс- релизида, доктор Питер Жоунинг қуйидаги изоҳи берилган эди: ««Рақамли фариштанинг», хавф остида бўлган беъморлар гуруҳидагиларнинг соғлиғини доимий равишда кузатиб туриш ва керакли пайтда тез тиббий ёрдамни керакли жойга йўллаш қобилияти, менга алоҳида бир қувонч бахш этади. Менинг фикримча, бундан ташқари «Рақамли фаришта», Интернетдаги тижорат соҳасида ҳам катта салоҳиятга эга. Бу энг янги симсиз онлайн маҳсулот бўлиб, у орқали харидор жойлашган жойни аниқ белгилаш мумкин ва бу нарса ўз навбатида савдо муваффақиятига сезиларли таъсир ўтқазиб, маълум бир жойга йўналтирилган қимматли хизматни тақдим этиш имкониятини беради». Бундай «тамға» тезлик билан оддий ҳолга айланишини – электроник иқтисодиёт йўлида қўйилиши керак бўлган мантиқий қадамга айланишини тасаввур қилиш қийин эмас. Маҳсулотнинг номи жуда қизиқ «Рақамли фаришта»: «Рақамли фаришта – ғамхўр технология».
б. «уларнинг ўнг қўли ёки пешанасига». Иблис ижодий тасаввурдан маҳрум; у шунчаки Худо томонидан амалга оширилган нарсаларни такрорлашга ҳаракат қила олади холос. Бу ҳолатда ҳам, шайтон, Худо томонидан қилиб бўлинган ишга таҳлид қилаётганлигини кўриш ажабланарли эмас. Бу ерда иблис, Худо Ўз халқини белгилаб қўядиган нишонага таҳлид қилмоқда (Ваҳий 7:3-4).
в. «номининг сони». Қадимги замонда кенг тарқалган тушунча. Юнон тилида (эски яҳудий тилида бўлганидай)ҳарфлар, рақамлар билан боғлиқ бўлиб, улар орқали белгиланган: масалан, «А» ҳарфи бир рақамига, «Б» ҳарфи икки рақамига баробар бўлган. Масалан, Помпей харобаларида қуйидаги сўзлар ёзилган: «Рақами 545 бўлганни яхши кўраман».
4. 18 оят Маҳлуқнинг сони
«Бунда ҳикмат бор. Ақли етган одам махлуқнинг сонини ҳисоблаб чиқсин, чунки бу сон — маълум бир инсонни билдирадиган сондир. Унинг сони 666».
а. Агар биз исмининг нумерологик маъносини билиб, рақамларни қўшганда 666 сонини келтириб чиқара олсак, бу нарса маҳлуқ кимлигини билишимизда бизга ёрдам берадими? Айнан ушбу услубни ишлатган холда, Дажжол ролига кўпгина «номзодларни» топиб беришган: Рим Папаси, Джон Нокс, Мартин Лютер, Наполеон, Гитлер, Муссолини, Сталин ва бошқалар. Бироқ, «маҳлуқ номининг сонини очиб берувчи бу туганмас жадваллар, ҳар доим ноаниқ ва чалкашдир».
1) «Худонинг 12 рақами – 144 сонининг квадрат илдизи, 25 эса – Дажжолнинг сони бўлмиш 666 сонининг квадрат илдизидир. Бу сирли жумла, Худо Ўз жамоати орқали 12 сонига таъсир ўтқазганидек, дажжол ҳам кучли сиёсатчи сифатида, 25 сонига таъсир ўтқазишига ишора қилмоқда» (Пул)
2) «Баъзи бир тарихчилар 1666 – йилни, Рим қулаган йил деб аташади. Улар: ҳаммаси жуда оддий: иблис 1000 йиллик асрда бўлади, 666 – эса дажжолнинг рақами бўлиб, кейин у ҳукмронлик қилмайди. Агар ушбу икки рақамни бирлаштирсак, юқорида айтилган сон келиб чиқади» (Трапп)
3) «Бу сир мана қандай намоён бўлади: «ақли етган одам», шундай изланишларни олиб бора оладиган одам, айнан 666 сонини, ўзида яширин сақлаётган подшоҳликни топа олади, шубҳасиз бу маҳлуқнинг номи бўлиши керак. THE LATIN KINGDOM – ушбу номланишда айнан шу сон мужассамлашган» (Кларк).
4) Баъзи шарҳловчилар Рим рақамлари тизимида олтита сон борлигига эътибор қаратишади (I, V, X, L, C, D). Агар бу рақамларни қўшсак, 666 сони келиб чиқади. Ушбу далилларга таянган ҳолда, баъзилар, дажжол римлик бўлади деган хулосага келишади. Бошқа изоҳчилар эса, 1 дан бошлаб 36 гача бўлган рақамларни қўшсак, 666 ни келтириб чиқаришимиз мумкин, деб таъкидлашади. Ёвузлик ва нопоклик маъносида, «маҳлуқ» сўзи Муқаддас Каломда 36 марта эслатиб ўтилган.
б. «бу сон — маълум бир инсонни билдирадиган сондир». Бу сон дажжолни Қайсар Нерон билан боғлайди, деган фикр (айниқса илк жамоатларда) кенг тарқалган бўлган. Бироқ, бу ном тўғри келиши учун уни юнон тилидаги талаффуз вариантини олиб, яҳудий тилига транслитератсия қилишга тўғри келади.
в. Агар «Исо» номининг юнонча вариантидаги ҳарфларни қўшсак, 888 сони келиб чиқади. Эҳтимол, 666 – Исо номининг шайтоний иккиламчилигидир;ёки 666 сони – иблиснинг Исога ўхшаш бўлиш учун қилган муваффақиятсиз ўринишларига Худонинг берган баҳосидир.
1) Агар 666 сонини 888 сони билан қиёсласак, биринчи сон «нопок учликка» ишора қилиши мумкин. Эҳтимол, бу барча ажойиб ва мукаммал нарсаларни олиб ташлаган ҳолда, Худога ўхшаш бўлиш учун қилинган инсоний ва шайтоний уринишлардир. Етти – мукаммаллик ва тўлиқлик сони, олти бўлса, еттининг олдида бўлишига қарамай, етти бўла олмайди.
г. Эҳтимол, 666 сони, Сулаймон қабул қилган инъомларларга бориб тақалар. 3- Шоҳлик 10:14 оятда, ҳар йили Сулаймонга келиб турадиган олтиннинг оғирлиги 1425 пуд (ёки 666 талант) эди, деб ёзилган. Балким Дажжол Сулаймон сингари, васвасага берилган ҳолда, яхши инсондан бузуқ инсонга айланган шахс бўлар.
1) Дажжол тимсолининг замонавий талқинлари, кўп ҳолларда «Омен» номли кинода кўрсатилганидек, туғилган пайтиданоқ ёвуз кучлар томонидан «муҳрланган» қандайдир ёвуз руҳли гўдак ҳақидаги ғояларга бориб тақалади. Бироқ, Дажжол, асл нопок табиати ҳокимиятни қўлга киритганидан кейингина намоён бўладиган оддий инсон бўлиши мумкин.
д. Имонлилар 666 сони олдида хурофотли қўрқувга берилишлари керак эмас, бироқ, дунёнинг ушбу ғояга қандай берилганлигини кузатиш жуда қизиқ: оддий нарсаларни, масалан йўталга қарши бўлган сиропларни ҳам «666» бренди билан белгилашади.
5. Ҳар икки маҳлуқ ҳам – шайтоннинг Худога таҳлид қилиш учун қилган уриниш- лари натижасидир. Бизнинг кўз ўнгимизда иблисни инсонларга намоён қилувчи соҳта «Масиҳ» ва соҳта «Яҳё-Чўмдирувчи» турганини кўрмоқдамиз. Иблис бирор нарса ярата олмайди, аммо Худонинг яратганларининг қалбаки нусхаларини яратишни жуда яхши ўрганиб олган.
а. «Жамоатнинг ва у билан биргаликда дунёнинг бутун тарихи давомида, нусхалар ва соҳта нарсалар, ўзларида катта хавфни яшириб келишган. Иблиснинг инсонларни ўзига бўйсиндириш учун қиладиган охирги уриниши ҳам, таҳлид қилишга бўлган мувофаққиятсиз уриниш бўлади» (Морган)
б. Нима учун сохта нусхалар ўз мақсадига эриша олади? Бунинг сабаби жуда оддий – чунки улар аслга жуда ўхшаш.Агар улар аниқ, очиқ-ойдин фарқларга эга бўлганларида эди, уларнинг ҳақиқий эмаслигини англаб етиш қийин бўлмаган бўлар эди. Шу сабаб, ҳушёр бўлиш ва асл нусхани яхши билиш жуда муҳим.
в. Қўрқувга берилишдан ёки соҳта тимсол бўлмиш Дажжол билан керагидан ортиқ қизиқишдан кўра, иймонлилар «ҳақиқийсини», яъни Исо Масиҳни кўпроқ англаб етсалар, фойдалироқ бўларди.
© 2023 The Enduring Word Bible Commentary by David Guzik – [email protected]