Римликлар, 5 боб.
Имон орқали оқланишнинг устунликлари.
“Бутун бошли Муқаддас Каломда, ушбу ғалабадор мантга эга бошқа боб топилмаса керак” (Мартин Лютер)
А. Имоннинг устуворлиги.
1. 1-2 оятлар. Тинчлик ва иноятда туриш имконияти.
“Биз имонимиз туфайли оқланганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худо билан ярашиб, тинчликка эришдик. Раббимиз Исо Худонинг инояти эшигини бизга очибберди.Биз имон туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ҳамда Худонинг улуғворлигига шерик бўлиш умидимиз борлигидан фахрланамиз”.
а. “имонимиз туфайл оқланганимиз учун”. Римликларга ёзилган мактубнинг айнан мана шу оятига қадар, Павлус, нажотга олиб борадиган ягона йўл – иноятга асосан имон орқали эканлигига ишонтириб келишга ҳаракат қилди. Энди эса у бизларга, бу нарса шунчаки қизиқ бир ғоядан кўра муҳимроқ нарса эканлигини тушунтирган ҳолда, бундай оқланишнинг амалий афзалликлари ҳақида сўзлаб бермоқда.
1) Сўз, қонуний қарор ҳақида юритилмоқда. Римликлар 1:18–3:20 оятларга асосан, Худованд қонунининг ҳукми, Унинг улуғворлиги олдида биз ҳаммамиз айбдормиз; ҳаттоки виждонимиз ҳам бизни ҳукм қилмоқда. Кейинчалик эса Павлус, қандай қилиб Исонинг хочда амалга оширган иши орқали, Унга имон келтирган инсонлар Худованднинг солиҳлигига эга бўлишлари мукин эканлигини тушунтириб беради. Маҳкум қилувчи қарор оқлайдиган қарорга айланади – “имон туфайли оқланиш”.
б. “Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худо билан ярашиб, тинчликка эришдик”. Бу биринчи устуворликдир. Исонинг хочдаги жасорати орқали тўлов тўлиқлигича тўланганлиги боис, Худонинг бизга нисбатан бўлган одилона ҳукми абадулабад қондирилди.
1) Бу, Каломнинг бошқа оятларида сўз юритилган “Худованд тинчлиги” эмас (масалан, Филипликлар 4:7). Бу “Худо билан тинчликдир”; биз ва Худованд орасидаги кураш якунланди: У бизни қўлга киритган ҳолда, ғалаба қозонди. Орамиздаги баъзи инсонлар, Худо билан душмандлик ҳолатида бўлганликлари ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлишмаган. Аслида эса биз, орқа кўриниш ойналарида кўриниб турган полиция чироғларига эътибор бермаган ва ўзлари ўйламаган ҳолда талофатга дуч келган ва ҳадемай муаммолар гирдобига ғарқ бўладиган ҳайдовчиларга ўхшаш бўлганмиз.
2) Бундай тинчликка фақатгина “Раббимиз Исо Масиҳ орқалигина” эришиш мумкин. Раббимиз Исо ва Унинг хочдаги жасорати – ушбу тинчликка эга бўлишимизнинг асосидир. Аслида, Исонинг Ўзи бизнинг тинчлигимиздир (Эфесликларга 2:14).
3) Ёдда тутинг: Каломда, биз иблис билан, бу дунё билан, ўз танамиз билан ёки гуноҳ билан ярашиб, тинчликка эга бўлдик, деб айтилмаган. Масиҳий учун ҳаёт аввалгидек кураш майдони бўлишда давом этаверади, фақат энди биз Худога қарши эмас, аксинча Унинг тарафида жанг олиб борамиз. Баъзи бир масиҳийларда, Худо билан душмандлик ҳолатида бўлиш – инсон учун энг яхши жой ва ҳолат, деган нарсага ишониш васвасаси пайдо бўлади. Фақатгина бу нарса энг жирканч ва хавфли ёлғондир.
в. “…иноятга эришиб, маҳкам турамиз ҳамда…фахрланамиз”. Бу иккинчи устуворликдир: биз иноятда – Худонинг беғараз марҳаматида тура оламиз. Бу иноят бизларга Исо Масиҳ орқали имонга асосан берилади.
1) “Иноят” (яъни Худонинг бизга нисбатан бўлган беғараз марҳамати) – нафақат бизга нажот олиб келувчи йўл, балки бизларнинг бугунги кундаги Худо олдида бўлган ҳолатимизнинг ҳам тасвиридир (иноятга эришиб, маҳкам турамиз). Бу нафақат масиҳийлик ҳаётининг бошланғич тамойили ҳисобланади, балки унинг асосида масиҳийнинг ҳаёти давом этадиган тамойил ҳамдир. “Турамиз” деган сўз, келажакда ҳам давом этадиган фикрни назарда тутган ва ҳозирги замон шаклида ҳам ишлатилишини тушунган ҳолда, якуний шаклда таржима қилинган.” (Моррис)
2) Кўпчилик масиҳийлар ўз йўлларини иноят билан бошлайдилар, аммо кейинчалик улар лойиқ бўлиш ва ишлаб топиш зарурлиги ғоясига қайтган ҳолда, Худода руҳий етуклик ва мукаммалликка эришиш йўлини қонун тамойилларига асосан давом эттириш керак, деган фикрга келишади. Павлус, Галатияликлар 3:2-3 ва Галатияликлар 5:1-4 оятларида айнан мана шу фикрга қарши чиққан.
3) “Иноятда туриш” имконияти бизларга, Худованд Исо Масиҳга имон келтирганларга қувонч, гўзаллик ва завқ призмаси орқали қараган ҳолда, уларга нисбатан марҳаматли эканлигига ишончимизни комиллаштиради. У шунчаки бизларни севмайди; биз Унга маъқулдирмиз, чунки биз – Исо Масиҳдадирмиз.
4) “Иноятда туриш” қуйидагиларни англатади:
· Мен Худонинг севгисига лойиқ эканлигимни исботлашим керак эмас;
· Худованд менинг дўстимдир;
· Мен учун Унинг ҳузурига бўлган йўл доимо очиқ;
· Менга бошқа “балларни ҳисоблаш” керак эмас, чунки менинг ҳисобим Исо томонидан тўлдирилган;
· Ўзимга бўлган нафратга камроқ вақт ажратиб, кўпроқ вақтимни Худони улуғлашга сарфлайман.
5) “Собиқ исёнчилар нафақат лойиқ бўлган жазоларидан қутулиб, кечиримга эга бўлдилар; улар шундай ҳолатга тушиб қолдиларки, ҳаттоки Худованднинг Ўзи уларга марҳаматлидир” (иноятга эришиб, маҳкам турамиз)” (Брюс)
6) “Иноят остида яшашга лойиқ инсоннинг нуқтаи назари” (Уильям Ньюэлл)
· Ишониш ва бундай севгига нолойиқ бўла туриб, ўзини севишларига йўл бермоқлик – бу буюк жумбоқдир.
· Ваъда бериш ва қасам ичиш каби одатлардан воз кечиш, чунки буларнинг барчаси – ўзига бўлган ишончнинг аломатларидир.
· Кун сайин янада кўпроқ баракотларга номуносиб эканлигимизни англаб борган ҳолда, баракотларни кутиш.
· Ҳар доим Худованднинг эзгулиги ҳақида гувоҳлик бериш
· Яқинлашиб келаётган Худонинг марҳаматига комил ишончга эга бўлиш, шу билан бир қаторда Унга нисбатан янада сезгирроқ бўлиш.
· Худонинг тарбияловчи қўлига таянган ҳолда, унда Унинг яхшилиги ва дўстона муносабатини кўра олиш
· Павлусга ўхшаб, иноятда яшаётган инсон – фақатгина ўзининг шахсий ташвишлари билан ўзини юкламайди, бироқ, бошқа инсонлар ҳақида кўп қайғуради.
г. “Раббимиз Исо Худонинг инояти эшигини бизга очиб берди. Биз имон туфайли, бу иноятга эришдик”. Иноятда туриш имкониятини берувчи эшикдан кира олиш имкониятини, биз фақатгина имон ва фақатгина Исо орқали қўлга киритамиз. Биз бу нарсани мустақил қўлга кирита олмаймиз. Бизга шунчаки “иноят эшиги” очилиб берилгани йўқ, бизга самовий тахт олдига келиш имконияти берилди. Бу, ҳаттоки “Худо билан тинчликда” бўлишдан ҳам кўра кўпроқ баракотдир. “Инсон ўз хўжаини билан ярашиши, бироқ, шу билан бир қаторда унинг ҳузурида бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги ҳам мумкин” (Пул)
1) “Иноят эшиги” ёки рус тилида “кириш имконияти” деб таржима қилинган сўз ҳақида, Леон Моррис қуйидагича фикр билдирган: “Ғоя, монархнинг қабул залида бўлиб қолишдан иборат. “Кириш имконияти” ёки “иноят эшиги” деган ифодалар етарли даражада тўғри эмас, чунки бундай ифодалар, биз ўз истагимиз билан кела олмаслигимиз ҳақидаги далилни эътиборсиз қолдиради; кириш учун бизга “йўл кўрсатувчи – Исо керак””.
2) “Иноят эшиги” ҳақида сўз юритганда, Вюст, Тейернинг сўзларидан қуйидаги иқтибосни келтирган: “Бу Худованд билан бўлган дўстона муносабат бўлиб, ушбу муносабатлар асосида У бизларни қабул қилади ва бизда Унинг бизларга қаратилган марҳаматига бўлган ишонч комиллашади”.
д. “эшигини очиб берди”. “Эшигини очиб берди” мукаммал замон феъли, бу доимий, барқарор ҳолат эканлигини ҳам кўрсатиб бермоқда. Биз иноят устида турган эканмиз, дарҳақиқат “маҳкам туришимиз” ва “тинчликка” эга бўлишимиз мумкин, чунки биз шу нарсани биламизки: бизга очилган эшиклар ўзгармас ва абадийдир. Ҳеч ким бизларга маълум бир вақт ўтгандан кейин ушбу эшикларни ёпа олмайди.
1) “Худонинг олдига ёки Унинг Муқаддас ҳузурига кириш имкониятига, доимий имтиёз сифатида қараш лозим”. Биз Худонинг олдига “аудиенция” учун келмаймиз, У билан абадий қолиш, Худованд оиласининг аъзоси бўлиш ва имон билан Унинг чеҳрасига қараш ҳамда Худованд ҳузурининг нурида юриш учун Унинг олдига келамиз” (Кларк).
е. “Худонинг улуғворлигига шерик бўлиш умидимиз борлигидан фаҳрланамиз”. Бундай тинчликка эришиш ва иноятда туриш қобилиятини қўлга киритишнинг бутунлай мантиқий натижаси. Агар биз Худонинг олдига ўз ишларимизга асосланган ҳолда келсак, ҳар қандай мақтанишга бўлган уруниш, жуда ҳам такаббурона эшитилади ва ҳар қандай тасаввур қилинган шон шуҳрат, Худога эмас, ўзимизга қаратилган бўлади.
1) Баъзи бир таржималарда “фаҳрланамиз” сўзи, “қувонамиз” деб таржима қилинган. “Фаҳрланиш” сўзи “ғалабадор, қувончли ишончни” англатади (Моррис).
2) Павлус учун “умид” сўзи, ҳеч қачон шубҳани назарда тутмаган. Дж. Б. Филиппс ушбу сўзни “бахтиёр умид” деб таржима қилган.
ж. “имонимиз туфайли оқланганимиз учун”. Яна бир бор шуни таъкидлаб ўтамизки, буларнинг барчаси фақатгина “имон туфайли оқлангандан” кейингина аҳамиятга эга бўлади. Агар биз иноят ассосида имон орқали оқланмаган бўлсак, демак Худо билан тинчликка эга эмасмиз ва иноятда тура олмаймиз.
1) “Афсуски, масиҳийларнинг кичик бир қисмигина, имон билан яшай оладиган жасоратга эга! Қачонки у ён ёки бу ёнда, далилларга ишонишни бошлаган ва очиқ ойдин эркинликда юрган масиҳий пайдо бўлганида, биз қуйидагича сўз юритамиз (катта эҳтимол билан яширинча шундай деймиз): “Бу қандайдир жуда муқаддас, ўзини Худога бағшида қилган инсон бўлса керак”. Аммо бундай эмас, у ҳам сизга ўхшаган “ҳаддан ташқари кўп бўлган иноятга” ишонадиган оддий бир бечора гуноҳкордир” (Ньюэлл).
2. 3-4 оятлар. Ууғворлик ҳақидаги ваъда нафақат келажакка, балки ҳозирги пайтга ҳам мўлжалланган.
“Фақатгина ўша умидимиз билан эмас, балки азоб-уқубатларимиз билан ҳам фахрланамиз, чунки азоб – уқубатлар сабр – тоқат ҳосил қилишини биламиз. Сабр- тоқат Худога маъқул феъл – атворни, бундай феъл – атвор эса умидни ҳосил қилади”.
а. “Фақатгина ўша умидимиз билан эмас, балки азоб – уқубатларимиз билан ҳам фахрланамиз”. Павлус, масиҳийлар учун улуғворлик бу яқин орада содир бўлиши керак бўлган нарса билан боғлиқ бўлгани, у эса“осмонда учиб юргани” учун, уни айблашларини кутган эди. Шу сабаб Павлус қуйидагича жавоб бермоқда: “Мен, ҳозирда бизларда кўп уқубатлар борлигини биламан, бироқ, биз азоб – уқубатларимиз билан ҳам фаҳрланамиз”.
1) Павлус, ҳаддан кўп ишлатилган руҳий ибораларни ишлатаётгани йўқ. Биринчидан, у жуда кучли ибораларни ишлатмоқда. “Азоб – уқубатлар” – “бу жиддий сўз. Бу ерда шунчаки енгил кўнгилсизликлар ҳақида эмас, ҳақиқий қийинчиликлар ҳақида сўз юритилмоқда” (Моррис). Иккинчидан, Павлуснинг ўзи азоб – уқубатларга тўла ҳаётни бошидан кечирган. Павлус, ушбу оятда айтаётган ҳақиқатни, ҳаммадан кўра ўзи яхшироқ билган.
б. “чунки азоб – уқубатлар сабр -тоқат ҳосил қилишини биламиз”. Биз ўз “азоб уқубатларимиз билан фаҳрланишимиз” (том маънода айтганда бошдан кечираётганларимиз билан) мумкин, чунки айнан шундай дамларда бизда сабр тоқат (чидамлилик, матонат) шаклланади.
1) Пойгада қатнашаётган инсонда, чидамлиликни шакллантириш учун стресс ва қийинчиликлар зарур. Денгизчилар денгизга отланишади. Аскарлар жангга боришади. Азоб уқубатлар эса бу – масиҳий ҳаётининг бир қисмидир. Биз ҳеч қандай қийинчиликлар ва азоб-уқубатларсиз бўладиган масиҳийча ҳаётни орзу қилишимиз ёки шундай бўлади, деб ҳисоблашимиз керак эмас, айниқса қуйидаги сабабларга асосан:
· Худованд азоб-уқубатларни ажойиб тарзда бизнинг ҳаётимизда ишлатади;
· Худованд биз қанча азоб уқубатларга бардош бера олишимизни билади, ва бизнинг йўлимизда учрайдиган қийинчиликларнинг сонини диққат билан ўлчаб беради;
· имонсиз инсонлар ҳам азоб уқубатларга вақийинчиликларга дуч келишади.
2) “Масиҳий синовларга тайёр бўлмоғи лозим; унинг динини текширувга дучор қиладиган имкониятларни мамнуният билан қарши олмоғи лозим.” Нима ҳам дер эдим, – дейди масиҳий, – агар сизга шу маъқул бўлса, истаганингизча мени қийнайверинг”. Наҳотки сиз ростдан ҳам патли юмшоқ тўшакда жаннатга боришни истаётган бўлсангиз?” (Сперджен)
3) “Мен баъзиларнинг бошқа бировларга сабр учун ибодат қилмасликларини, чунки Худованд бундай ибодатларга жавоб берган ҳолда, уларнинг ҳаётига азоб-уқубатларни юбориши мумкинлигини маслаҳат бераётганликларини эшитганман. Агар сабр-тоқатга фақатгина шу йўл орқали эришиш мумкин бўлса, мен шундай дейман: “Худованд, менга азоб-уқубатлар юбор!” Мен сабр–тоқатга муҳтожман!” (Смит)
4) “Азоб уқубатлар биздаги фазилатларнинг чуқурлигини аниқлайди ва очиб беради. Агар инсон башарий, заиф бўлса, агарда у ожиз, баджаҳл ва тезфеъл, мақтанчоқ ёки шунга ўхшаш иллатларга эга бўлса, азоб-уқубатлар уни янада башарийроқ, ожизроқ, баджаҳлроқ ва асабийроқ қилади. Бошқа томондан эса, агарда инсон руҳан кучли, доно, яхши фазилатли, камтарин ва итоаткор бўлса, у янада кўпроқ руҳан ўсади, донолашади, яхши фазилатлари сони ўсади, янада кўпроқ итоаткор ва камтарин бўлади”. (Мартин Лютер)
5) “Ҳаворий, “азоб – уқубатлар сабр – тоқатни ҳосил қилади” демоқда. Одатда инсонларда ҳаммаси тескари. Азоб-уқубатлар сабрсизликка олиб келади; сабрсизлик эса иложсизлик ҳолатига тушиб, орттирилган тажриба ҳосилларини кўздан йўқотади. Энг суюкли фарзандини кўмишига тўғри келганлардан сўранг, бор мол мулкидан ажраган ёки қаттиқ жисмоний оғриқдан азоб чекканлардан сўраг, ва улар сизларга ушбу азоб – уқубатларининг ягона натижаси – асабийлашишлар, Худонинг иродасидан норози бўлишлар, Худога қарши қўзғолонлар, гумонлар, имонсизлик, алам ва бошқа ҳил иллатлар бўлганини сўзлаб беришади. Аммо инсоннинг юрагини Муқаддас Руҳ ўзгартирганида, қандай ажойиб ўзгаришлар содир бўлади!” (Сперджен)
в. “сабр тоқат Худога маъқул феъль-атворни, бундай феъл -атвор эса умидни ҳосил қилади”. Бу масиҳийча улғайишнинг ва етукликка эришишнинг “олтин занжири”. Исо Масиҳнинг қиёфасига ўхшаш бўлиб, ўсиб борганимиз сари, бир эзгу фазилат бошқа бир фазилатдан оқиб чиқади.
1) Деярли ҳар бир масиҳий “Худога маъқул феъл-атвор” ва “умидга” эга бўлишни истайди. Бу фазилатлар, азоб-уқубатларда шаклланадиган сабр-тоқатдан кейин келади. Эҳтимол, биз иложи борича барча азоб-уқубатлардан қочган ҳолда, ўз феъл-атворимизни яхши томонга ўзгартиришни ва янада кўпроқ умидга эга бўлишни истаётгандирмиз, бироқ, Худованд томонидан ҳаммаси бошқача ўйлаб чиқилган ва режалаштирилган.
2) Мен, ухлаб ётган чоғимда, Худованд менга тайёр сабр-тоқатни ва Унга маъқул феъл-атворни ҳамда умидни “сочиб” чиқишини истаган бўлар эдим. Ўшанда, тонгда уйғонганимда, мен аввалгидан кўра янада яхшироқ масиҳий бўлган бўлар эдим! Аммо Худованднинг менга ва бизнинг ҳар биримизга нисбатан бўлган режаси умуман бошқача.
3) Шунинг учун ҳам биз, мулоҳаза ва итоаткорона титроқ ила шундай деймиз: “Раббим, майли азоб уқубатлар бўлсин. Мен, Сен мени севишингни ва мен учун белгиланган ҳар бир синовни аниқ ўлчаб беришингни биламан. Ҳар бир синовда, Сенинг севгинг ила буюрилган мақсад борлигини ҳам биламан. Раббим, мен атайлаб азоб уқубатларни ва кўнгилсизликларни қидирмайман, бироқ, улар келганда, уларни рад этмайман ва умидни йўқотмайман. Мен Сенга ишонаман ва мени кутаётган ҳар қандай вазиятларда Сенинг севгингга таянаман”.
3. 5-оят. Умидимизнинг далили – юракларимизда яшайдиган Худонинг севгиси, бизнинг ҳаётимиздаги Муқаддас Руҳнинг ҳузури билан тасдиқланган.
“Умидимиз бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худонинг меҳр – муҳаббати билан тўлиб – тошади”.
а. “умидимиз бизни уятга қолдирмайди”. Синов ва азоб уқубатлар тўғдирган умид, ҳеч қачон бизларни хафа қилиб қўймайди. Бу нарсага бизнинг ишончимиз комил бўлиши мумкин, чунки Худованд, бизда бошлаган Ўз ишини якунига етқазиш истагига эга эканлигини тасдиқлади. Бу нарса ҳақида эса “бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худонинг меҳр – муҳаббати билан тўлиб – тошганлиги” далили гувоҳлик беради.
б. “юракларимиз Худонинг меҳр муҳаббати билан тўлиб тошади”. Ҳар бир масиҳий бу нарса ҳақида тасаввурга, Худонинг бизга бўлган севгиси биз билан эканлиги ҳақида чуқур ички тушунчага эга бўлмоғи лозим.
1) Ҳаворий Павлуснинг Римликларга ёзган мактубидаги далиллари, ўзининг мантиқийлиги билан ҳайратлантиради, бироқ, шу билан бир қаторда китобда, ҳиссиётлар ёки Худо билан чуқур муносабатлар етарлича эмас, деб ҳам айтиб бўлмайди. Павлус, бизнинг Худованд ҳақида тўғри фикр юритишимизни истайди, аммо, бизда Худованд билан тўғри муносабатларнинг тўғри тажрибаси бўлишини ҳам истайди – “юракларимиз Худонинг меҳр муҳаббати билан тўлиб тошади”.
2) Худонинг севгиси бизга майдагина томчидай томгани йўқ; бу севги билан “юракларимиз тўлиб -тошди”. Баъзи бир масиҳийлар, гуёки уларнинг ҳаётида Худонинг севгиси секин ва заиф оқаётган ариқчадай яшашади, аммо Худованд, биз Унинг севгисининг ҳақиқий оқимини билиб олишимизни истайди.
в. “бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали”. Биз Худонинг севгисига айнан шундай – Муқаддас Руҳ орқали эришамиз. Худованд севгисини етарлича англамасликнинг сабаби, инсоннинг Муқаддас Руҳга тўлмай, Унинг бошқарувисиз иш қилаётганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
1) “Муқаддас Руҳ бу кўзларни очмагунга қадар, Худонинг севгиси ожиз кўзларга қараб порлаётган нур кабидир…. Муқаддас Руҳнинг ҳузури ҳозирнинг ўзида ва шу ернинг ўзида ҳар биримиз билан бирга бўлсин, токи биз, юракларимизни тўлдираётган Худонинг севгиси билан саҳийлик билан бўлишайлик” (Сперджен)
2) Муқаддас Руҳ ҳар бир масиҳийда мавжуддир (Римликлар 8:9). Бироқ, ҳамма масиҳийлар ҳам Муқаддас Руҳнинг тўлиқлигида яшашмайди (Эфесликлар 5:18) ва ҳамма ҳам Руҳ бошқарувида иш қилмайди (имликлар 8:4-5).
4. 6–8 оятлар. Бизга қаратилган Худованд севгисининг таърифи.
“Ҳа, биз чорасиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ биз – бетафиқлар учун ўлди. Солиҳ инсон учун ҳам ўлишга рози бўладиган бирорта инсонни топиш қийин. Эҳтимол, кимдир ҳимматли инсон учун ўлишга журъат қилар. Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр – муҳаббатини намоён қилди”.
а. “биз чорасиз бўлганимизда”. Павлус Худованд севгисининг бутун улуғворлигини тасвирлаб бермоқда. Бу севги, ушбу севгига муносиб бўлмаганларга берилди: “чорасизларга”, “бетафиқларга”, “гуноҳга ботганларга”. Бу нарса, бизларга қаратилган Худованд севгисининг сабаби, бизда эмас, Унинг Ўзида эканлигини тасдиқлайди.
1) Бу инсонлар ким? Исо Ўзини улар учун қурбон қилган бу бетафиқ ва гуноҳга ботган инсонлар кимлар? Павлус, Римликларга ёзилган мактубнинг бошланғич икки бобини, ушбу инсонлар бизларнинг ўзимиз эканлигимизни тушунтиришга сарф қилди.
б. “…белгиланган вақтда Масиҳ биз – бетафиқлар учун ўлди”. Худованд Ўз Ўғлини зарур пайтда, “белгиланган вақтда” юборди. Кимгадир жуда кечдай туюлган бўлиши мумкин, аммо аслида Исонинг жасорати, Худонинг иродасига оид, мукаммал вақтда ўзини намоён қилди: “Муддат битгандан кейин, Худо Ўз Ўғлини юборди” (Галатияликлар 4:4).
1) Дунё Исонинг келишига ва Хушхабарнинг тарқалишига руҳан тайёр бўлганидек, иқтисодий ҳам, лингвистик жиҳатдан ҳам, сиёсий, файласуфона ҳамда географик жиҳатдан ҳам тайёр бўлган.
2) “Белгиланган вақт” деган ибора, Исо биз учун энг тўғри келадиган пайтда, биз учун қурбон бўлганлигини билдиради. Исо, биз гуноҳга ботган, Қутқарувчига муҳтож бўлган пайтимизда ўлди. У танлаган вақт, биз учун энг яхши вақт эди.
в. “Масиҳ бетафиқлар учун ўлди”. Римликлар 3:25 оятда, Павлус, (русча таржимада)“раҳм – шавқат” деган сўзни ишлатган ҳолда, ўрин алмашувчи қурбонлик ғояси ҳақида эслатиб ўтган эди. Бу ерда эса у, “Масиҳ бетафиқлар учун ўлди” деб, ўша фикрга яна қайтмоқда. Эски юнонча huper (учун) деган сўз, “кимдир учун” “кимнингдир ўрнига” деган маъноларни англатади.
1) Янги Аҳднинг бошқа, huper сўзи ишлатилган матнлари, ушбу сўзнинг маъносини яхшироқ тушунишимизга ёрдам беради. Юҳанно 11:50 оятда қуйидаги нарсани кўришимиз мумкин: “Бутун халқ ҳалок бўлгандан кўра, битта одамнинг халқ (huper) учун ўлиши ўзингиз учун яхшироқ – ку! Наҳотки буни тушунмасангизлар?!” “Масиҳ эса бизни қонун лаънатидан ҳалос қилди. У хочга михланганда бизнинг (huper) ўрнимизга лаънатланди” (Галатияликлар 3:13).
2) Агар сиз самимий инсон бўлсангиз, “Исо мен учун қурбон бўлди” деган пайтингиз: “Мен ўзимни ўзим қутқаришга ожизман. Мен бетофиқман. Мен гуноҳга ботганман” , деб қўшиб қўйишингиз лозим. Исо айнан шундай инсонларни қутқариш ва ўзгартириш учун қурбон бўлди.
3) “Сиз: “Оҳ, мен дунёдаги ёмон инсонлар қаториданман” дейишингиз мумкин. Масиҳ айнан ёмон инсонлар учун ўлди. “Оҳ, яхши инсонга айланишга менда куч йўқ” дейишингиз мумкин. Масиҳ кучсизлар учун қурбон бўлди. “Оҳ, менинг ишларим қанақалиги шундоқ ҳам маълум” дейишингиз мумкин. Масиҳ қонун томонидан маҳкум қилинганлар учун қурбон бўлди. “Оҳ, менинг вазиятим чорасиз” дейишингиз мумкин. Масиҳ чорасиз қолганлар учун қурбон бўлди. Ўнинг Ўзи бизнинг чорамиздир. У – фақатгина қисман ҳалок бўлганларнинг эмас, бутунлай ҳалок бўлганларнинг Нажоткоридир” (Сперджен).
4) “Агарда Масиҳ бетафиқлар учун қурбон бўлган бўлса, бу нарса, уларнинг нажот топиш учун Унинг олдига келиш ва Унга имон келтириш истаклари бўлмаганини оқлайдиган ҳар қандай имкониятдан уларни маҳрум қилади. Агарда ҳаммаси бошқача бўлганида эди, биз қаршилик кўрсатиб: “Биз бу ерга тўғри келмаймиз” дейишимиз мумкин эди. Бироқ, сиз ҳам бетофиқсизку, Масиҳ бетофиқлар учун қурбон бўлди, демак шу жумладан сиз учун ҳам” (Сперджен).
г. “Солиҳ инсон учун ҳам ўлишга рози бўладиган бирорта инсонни топиш қийин”. Худонинг севгиси, инсоний севгининг ҳар қандай (ҳатто энг юқори) кўринишларидан ҳам ўзиб кетади. Эҳтимол, бирор бир яхши инсон, “тўғри” келадиган инсон учун: “солиҳ” учун ёки “ҳимматли” инсон учун қурбон бўлар. Аммо Исо, солиҳ ва ҳимматли бўлмаган инсонлар учун ўлди.
1) Павлуснинг фикрига кўра, “солиҳ” ва “ҳимматли” инсон орасида қандайдир фарқ мавжудми? Римликлар 5:7 оятдаги фарқ, қуйидагидан иборат: “солиҳ” – бу шахсий ҳаётида тўғри, аммо шу билан биргаликда, атрофдагиларга нисбатан илиқ муносабатга эга бўлмаган инсон бўлиши мумкин. “Ҳимматли” – аксинча,меҳрибон ва саҳоватли бўлгани боис, биринчисидан устундир.
д. “Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр муҳаббатини намоён қилди”. Қандай қилиб Ўғилнинг ўлимида, Отанинг севгиси намоён бўлган бўлиши мумкин? Чунки Ота учун Ўзининг Ягона Ўғлини бериш жуда оғир эди ва “Худо (Ота) Масиҳ вужудида бўлиб дунёни Ўзи билан яраштирди” (2 Коринфликлар 5:19).
1) “Хочга қараб, унда Худованднинг бефарқлигини; яъни нопок инсонларга ҳеч қандай айби бўлмаган Исони тутиб олишларига, ҳеч қандай ёмон иш қилмаган Зотни қийнаб, хочга михлашларига йўл қўйиб берганлигини кўриш осонроқ… Агар Ота ва Масиҳ бир эканликлари ҳақидаги далилни олиб ташласак, хочда Худованднинг севгисини кўра олмаймиз” (Моррис)
2) Исо томонидан биз учун хочда амалга оширилган жасорат – Худованднинг бизга бўлган севгисининг энг юқори далилидир. У Ўз севгисининг бошқа дадилларини ҳам кўрсатиши мумкин эди, бироқ, уларнинг ҳеч бири хочдан юқори бўла олмайди. Хоч – Худованд севгисининг энг юқори кўрсатгичи, аммо шу билан бир қаторда у, инсоний нафратнинг ҳам энг юқори кўринишидир. Хоч – инсоний нафратнинг буюклиги, Худованд севгисининг буюклигидан юқори бўла олмаслигининг далилидир.
3) Худованднинг севгиси Исонинг ўлимида эмас, кўпроқ У ким учун ўлган бўлса, ўша инсонларда – яъни Унга қарши чиқадиган, ҳеч нарсага арзимайдиган гуноҳкорларда намоён бўлди.
5. 9–11 оятлар. Худованд ғазабидан нажот.
“Демак, биз Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган эканмиз, албатта У бизни Худонинг қаҳр – ғазабидан қутқаради. Биз ҳали Худонинг душманлари бўлган пайтимизда, Худо Ўз Ўғлининг ўлими орқали бизларни Ўзи билан яраштирди. Биз энди Худо билан ярашган эканмиз, албатта Ўғлининг ҳаёти туфайли нажот топамиз. Бундан ташқари, биз Раббимиз Исо Масиҳ туфайли Худо билан блган муносабатимиздан фаҳрланамиз. Ахир, Исо Масиҳ орқали биз Худо билан ярашганмиз – ку”.
а. “Демак, биз Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган эканмиз, албатта У бизни Худонинг қаҳр – ғазабидан қутқаради”. Агар биз Исо амалга оширган иш туфайли оқланган бўлсак, “У бизни Худонинг қаҳр ғазабидан қутқаришига” шубҳаланмасак ҳам бўлади. “Барча фосиқлигу адолатсизлик устига самодан ёғиладиган Худонинг қаҳри” (Римликлар 1:18), ҳар бир масиҳий учун ушбу ўринни эгаллаган Исога ёғилди.
1) Табиатан, баъзи бир инсонлар, уларнинг ўзлари ҳақида сўз юритилганда, Худонинг буюк ваъдаларига “ккамроқ” деган жумлани қўшишга мойилдирлар. Худованд уларнинг аниқ равшанлик билан: Худонинг севгиси ва саҳовати “албатта энди” бизга берилганлигини ва “албатта энди” биз Унга тўлақонли ишона олишимиз мумкин эканлигини кўришларини истайди.
2) “Худонинг қаҳр – ғазабидан қутқаради”. Кимнинг ғазабидан? Худованднинг адолатли ғазабидан. Дарҳақиқат, бизни бу дунёдан, башарий табиатимиздан ва иблисдан қутқариш лозим, бироқ, ҳаммасидан кўра кўпроқ биз Худованднинг адолатли қаҳридан бўлган қутқарувга муҳтожмиз.
3) “Албатта энди” деган жумла ҳақида Джон Трапп мана нима деган: “Имонсиз инсонларни иноятга олиб келиш, иноят остидагиларни шон шуҳратга олиб келишдан кўра кўпроқ ишларни Худодан талаб қилади, чунки гуноҳ иноятдан тасаввур қилиб бўлмас даражада ўзоқда, иноят шуҳратдан узоқроқ турган масофадан ҳам кўра ўзоқроқдадир”.
б. “…Худонинг душманлари бўлган пайтимизда…Худо Ўзи билан яраштирди”. Худованд, биз Унга “душман” бўлган шундай радикал севгини намоён қилган экан, энди У билан ярашганимиздан сўнг, бизни қандай баракотлар кутаётганини биз тасаввур қилиб кўринг – а! Агар Худованд Ўзининг душманлари учун шунча ишларни амалга оширган экан, Ўз дўстлари учун бунданда кўпроғини амалга оширади!
1) Вюст, Алфорддан иқтибос келтирган ҳолда, шундай деган: “Худо билан ярашган инсон, шунчаки Худованд қаҳридан қочиб қутулганига бўлган ишончга эга бўлади, у ғалабадор ишончга – яъни Худога бўлган умид билан тўлиб тошган қувончга эга бўлади”.
в. “Худо билан ярашган эканмиз, албатта Ўғлининг ҳаёти туфайли нажот топамиз”. Ушбу ярашув нафақат бизнинг ўлимимиздан кейин аҳамиятга эга бўлади; бу нарса ҳозирнинг ўзидаёқ бизнинг ҳаётимизга тегишлидир. Худованд ҳеч қачон масиҳийлар билан ғазаб контекстида гаплашмайди. У уларни, фарзандларини севадиган Ота сингари жазолаши мумкин, бироқ, гуноҳлари учун тўлов тўлашга мажбур қилмайди. Худонинг жасози, масиҳийларни севги билан тўғрилаб, уларни йўналтиришга қаратилган.
г. “У бизни Худонинг қаҳр – ғазабидан қутқаради… Худо Ўз Ўғлининг ўлими орқали бизларни Ўзи билан яраштирди…Раббимиз Исо Масиҳ туфайли Худо билан бўлган муносабатимиздан фахрланамиз. Ахир, Исо Масиҳ орқали биз Худо билан ярашганмиз – ку”. Ғоя жуда аниқ намоён бўлмоқда. Биз Исо орқали эришган нарсаларимиз жуда муҳим. Ўз кучимиз орқали эришган нарсаларимизнинг аҳамияти йўқ ва улар бизга ёрдам бера олмайди. Хаммаси фақатгина Исо орқали.
Б. Икки инсон.
1. 12–оят. Гуноҳнинг инсоният орасида тарқалиши.
“Бир одамнинг дастидан дунёга гуноҳ кириб келди. Гуноҳдан эса ўлим келиб чиқди. Натижада инсонлар ўладиган бўлди, чунки ҳамма гуноҳкордир”.
а. “Бир одамнинг дастидан дунёга гуноҳ кириб келди”. Ибтидо китобининг 3 – бобида тасвирланган ҳодисаларни, Ҳаворий Павлус асл тариҳий ҳаққоният деб ҳисоблаган. Унинг сўзларига қараганда (яна Матто 19:4-6 оятларида ёзилган Исонинг сўзларига қараганда), Одам Ато ва Момо Ҳаво дарҳақиқат мавжуд бўлишган бўлиб, уларнинг қилган ишлари ҳозирги кунда ҳам ўз таъсирини ўтқазиб келмоқда.
1) Одам Ато ва Момо Ҳаво тарихи – ҳар хил ёндашиш мумкин бўлган: қабул қилиш, рад этиш ёки аллегорик деб ҳисоблаш мумкин бўлган ривоятлардан бири эмаслигини тушуниш жуда муҳим. Ушбу оятларда, яъни Римликларнинг 5 – бобида Павлуснинг айтганларига асосан, бизнинг нажотимиз асосида ётган тамойилларни четга суриб қўймасдан, Ибтидо китобининг 3 – бобида ёзилган ҳақиқатларни бир четга суриб қўйиб бўлмайди.
2) “Павлус учун, Одам Ато шунчаки тарихий шахс, Ер юзидаги энг биринчи инсондан кўра кўпроқ; исмининг маъноси яҳудийчада нимани англатса, ўша – яъни “инсоният” бўлган. Павлус Одам Атога, дастлаб бутун инсониятни ўзида мужассамлаштирган шахсдай қараган” (Брюс).
б. “бир одамнинг дастидан дунёга гуноҳ кириб келди”. Павлус ушбу ҳақиқатни исботлашга уринаётгани йўқ; у Ибтидонинг 3 бобида ёзилган нарсаларни: Одам Ато орқали “дунёга гуноҳ кириб келганлигини” шунчаки бор гапдек қабул қилмоқда. Инсониятнинг ҳаётига гуноҳ кириб келганлигига Момо Ҳаво эмас, Одам Ато жавобгардир. Гуноҳ қилган Момо Ҳаво алданган эди, аммо Одам Ато эса, билиб туриб гуноҳ қилди (1 Тимутий 2:14).
в. “гуноҳдан эса ўлим келиб чиқди”. Ўлим, Одам Ато томонидан амалга оширилган гуноҳининг натижаси сифатида дунёга кириб келди ва “натижада инсонлар ўладиган бўлди”. Худованд Одам Атога қуйидаги ваъдани берган эди: “Ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан” (Ибтидо 2:17). Ўлимнинг, вафот этишнинг тамойиллари, Одам Ато гуноҳ қилганида дунёга кириб келди, ва ўша вақтдан бошлаб, у бизнинг дунёмизда ҳукмронлик қилиб келмоқда. Ҳар бир қабр тоши – бу гуноҳининг Одам Ато давридан бери тарқалиб ва ҳукмронлик қилиб келаётганлигининг сукутли далилидир.
г. “натижада инсонлар ўладиган бўлди, чунки ҳамма гуноҳкордир”. Гуноҳ ва ўлим ўзаро боғлиқ бўлганлиги учун, биз барча инсонларнинг гуноҳкор эканликларини кўришимиз мумкин, зеро уларнинг ҳаммаси ўлимга мойилдирлар. Гуноҳсиз инсон ўлимга тегишли эмас, бироқ, ҳар бир инсон ўлимга мойил экан (ҳаттоки жажжи гўдак ҳам), бу нарса Одам Атода ҳамма (бутун инсоният) гуноҳ қилганлигини исботлаб беради.
1) Ўз онгига суяниб яшашга ўрганиб қолган биз барча инсонлар учун, бу нарса қизиқ туюлиши мумкин, аммо Павлус очиқ ойдин “Одам Атода” ҳамманинг гуноҳ қилганлигини айтмоқда. Одам Ато – Ер юзидаги барча инсонларнинг умумий аждодидир. Ер юзининг ҳар бир аҳолисига, Одам Атонинг генетик тузулиши ўтган. Шунинг учун ҳам аслида ҳар бир инсон Одам Атода гуноҳ қилган.
2) “Ушбу матндаги “ҳамма гуноҳкор” деган жумла, “ҳамма Одам Атода гуноҳ қилган” деган маънони англатади. Одам Атонинг гуноҳи – ҳар бир инсоннинг гуноҳидир” (Моррис).
3) Ҳамма ҳам ўлади, ҳаттоки шахсан ўзи бирон гуноҳ қилишга улгурмаган инсон ҳам. Ўлим – гуноҳнинг натижаси экан, бу нарса биз ўзимизнинг шахсий гуноҳимиз туфайли эмас, Одам Атонинг гуноҳи сабаб гуноҳкор инсонларга айланганимизни англатади.
4) Бошқа кимсанинг қилган иши, бизни гуноҳкорга айлантирганлиги ҳақидаги ҳақиқат бизга номаъқул бўлиши мумкин. Биз бу нарсага қарши чиқиб: “Мен ўз оёғимда мустаҳкам туришни, мустақил бўлишни ва бошқа биров қилган иш туфайли гуноҳкор ҳисобланмасликни истайман” деб айтишимиз мумкин. Бироқ, бошқа инсон туфайли гуноҳкор бўлгандагина, бошқа биров амалга оширган иш туфайли солиҳликка эришиш адолатли бўлади. Агар биз Одам Ато туфайли гуноҳкор бўлмасак, Исо туфайли солиҳ бўлишимиз ҳам адолатсизликдир.
д. “ҳамма инсонлар”. Ушбу ҳақиқат бизга ёқмаслиги мумкин, бироқ, бу нарса ҳақиқатлигича қолаверади. Ҳаттоки жажжи гўдак ҳам – ўлим таъсири остида бўлан гуноҳкордир. Довуд қуйидаги нарсаларни ёзган пайтида, бу нарсани жуда яхши тушунган: “Мана, гуноҳкор бўлиб туғилганман, онам қорнидаёқ гуноҳкор эдим” (Забур 50:7).
1) Биз гуноҳкор бўлиб туғилганлигимизни тасдиқлайдиган бошқа далиллар ҳам мавжуд. Биринчидан, ҳаттоки эндигина дунёга келган гўдаклар, қай даражада худбин ва ношукур бўлишлари мумкинлигини эсланг. Иккинчидан, бизда ҳеч қачон фарзандларимизни ёмон нарсаларга ўргатиш зарурияти пайдо бўлмаслиги ҳақида ўйлаб кўринг; улар буларнинг барчасини шусиз ҳам, бобокалонимиз Одам Атонинг сабоқларидан жуда яхши билишади.
2) Агар гўдаклар гуноҳкор бўлса, бу нарса улар ҳам дўзаҳга қараб боришяпти деганими? Бу шарт эмас. Биринчидан, биз шуни биламизки, масиҳийларнинг фарзандлари, имонли ота оналари борлиги билан муқаддасланишади (1 Коринфликларга 7:14). Иккинчидан, Довуд ўз фарзанди билан осмонда учрашишига ишонган (2 Шохлар 12:23). Ва ниҳоят биз яна шуни биламизки, бутун борлиқнинг Ҳукмдори бўлмиш Худованд, охирида энг тўғри йўлни тутади (Ибтидо 18:25).
3) Масиҳий бўлмаган ота оналарнинг фарзандлари жаннатга тушса, бу нарса уларнинг бегуноҳ бўлганликлари учун содир бўлмаганлигини англаш жуда муҳим. Ҳар биримиз айбдор Одам Атонинг ўғил қизлари бўлиб,туғилганимиздан айбдор ҳисобланамиз. Агарда шундай гўдаклар жаннатга тушса, бу улар жаннатга лойиқ ёки беайб бўлганликлари учун эмас, Ўз раҳм шавқатини уларга ёйган Худованд раҳматининг бойлигига кўра содир бўлиши мумкин.
2. 13-14 оятлар. Қуйидагига ўхшаган эътирозларга берилган жавоб: “Мен, қонунни бузганимиз учун, гуноҳкормиз, деб ўйлаган эдим”.
“Қонун мавжуд бўлмасдан олдин ҳам дунёда гуноҳ бор эди, лекин қонун йўқлигида, гуноҳ ҳисобга олинмайди. Шунга қарамай, Одам Атодан Мусога қадар яшаганларнинг гуноҳлари айнан Одам Атонинг гуноҳидай бўлмаса – да, ўлим уларнинг устидан ҳокимлик қилди. Одам Ато келадиган Зотнинг тимсоли бўлди”.
а. “қонун мавжуд бўлмасдан олдин ҳам дунёда гуноҳ бор эди”. Биз шуни биламизки: муаммонинг илдизи, бизнинг қоуннни бузганимизда эмас, Одам Ато туфайли гуноҳкор бўлганимиздадир. Бу ҳақиқатдир, чунки ҳали Қонун берилишидан олдин, дунёда гуноҳ ва ўлим мавжуд бўлган.
1) Қонун гуноҳ ва ўлимнинг олдини олиш учун, жуда кеч қолиб келди; у гуноҳдан қутқариш учун етарлича кучли эмас.
б. “шунга қарамай…ўлим уларнинг устидан ҳукмронлик қилди”. Мусо даврида Қонуннинг пайдо бўлишидан олдин, ўлимнинг аёвсиз ва тўлиқ ҳукмронлик қилганлиги, Қонун ўрнатилишидан олдин, инсон гуноҳнинг қуллигида бўлганлиги ҳақидаги далилни яна бир бор тасдиқлайди. Гуноҳ тамойилининг ҳар бир инсондаги таъсирини кўрсатган ҳолда, Одам Атоникидек гуноҳни амалга оширмаганлар“устидан ҳам ўлим ҳукмронлик қилган”.
в. “Одам Ато келадиган Зотнинг тимсоли бўлди”. Павлус Одам Атони тимсол – яъни тасвир сифатида, Исонинг тимсоли сифатида кўрсатиб бермоқда. Одам Ато ҳам, Исо ҳам энг бошида гуноҳсиз бўлишган; ҳар иккаларининг ҳам амалга оширган ишлари, бутун инсоният учун маълум бир оқибатларга эга бўлган.
3. 15–17 оятлар. Исо ва Одам Ато амалга оширган ишлар орасидаги фарқ.
“Бир кишининг гуноҳи туфайли ҳамма ўладиган бўлди, шунга ўхшаб бир Одам, яъни Исо Масиҳнинг инояти орқали ҳамма Худонинг бой эҳсонидан баҳраманд бўла олади. Бироқ Худонинг эҳсонини Одам Атонинг гуноҳи билан солиштириб бўлмайди. Худонинг эҳсони билан Одам Атонинг гуноҳи орасидаги фарқ қуйидагидан иборат: ўша бир гуноҳнинг оқибати маҳкум қилинишга олиб борди, кўп гуноҳлардан кейин берилган эҳсон эса оқланишни келтириб чиқарди. Тўғри, биттагина одамнинг гуноҳи туфайли, ўша одамнинг дастидан ўлим ҳокимлик қила бошлади. Аммо Худонинг чексиз инояти билан оқланганларнинг ҳаммаси энди бир Одам, яъни Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётда ҳокимлик қиладилар”.
а. “Худонинг эҳсонини Одам Атонинг гуноҳи билан солиштириб бўлмайди”. Одам Ато гуноҳ қилди ва унинг оқибати бутун инсоният устига тушди: “бир кишининг гуноҳи туфайли ҳамма ўладиган бўлди”. Исо бизларга иноят эҳсонини олиб келди, бу умуман бошқа нарса бўлсада, у ҳам бутун инсониятга ўз таъсирини ўтқазмоқда: “Исо Масиҳнинг инояти орқали ҳамма Худонинг бой эҳсонидан баҳраманд бўла олади”. Одам Атонинг қилган иши ўлимни олиб келди, Исо қилган иш эса, иноятни олиб келди.
б. “ҳамма ўладиган бўлди”. Одам Ато қилган ишнинг тасвири, шу сўзлардан бошланади. Кейин эса бундан ҳам кўпроғи санаб ўтилган: “ҳукм”, “маҳкумлк”, инсонлар устидан “ўлим ҳокимлик қила бошлади”. Аммо Исо Масиҳ иноятининг эҳсони ҳам ўз ҳосилини келтирди: ҳамма инсонлар Худованднинг “бой эҳсонидан баҳраманд бўла олишади”, “оқланиш” (чунки барча гуноҳлар Исога юкланди), “чексиз иноят”, “абадий ҳаётда ҳокимлик қилиш” қудрати.
1) “У, биз гуноҳ қилганимиз учун гуноҳ барчамизнинг устимиздан ҳокимлик қила бошлади, демаяпти; у Одам Ато гуноҳ қилганлиги сабаб, ўлим ҳамманинг устидан ҳукмронлик қила бошлади демоқда” (Моррис)
в. “ўлим ҳокимлик қила бошлади… Худонинг чексиз инояти билан оқланганларнинг ҳаммаси, Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётда ҳокимлик қиладилар”. Ҳар иккаларини, Исони ҳам Одам Атони ҳам, ўз “шоҳлигини” ўрнатаётган подшоҳларга қиёслаш мумкин. Одам Ато пайтида “ўлим ҳукмронлик қилган”. Исо билан эса “абадий ҳаётда ҳокимлик қиламиз”.
1) Агар ўйлаб қарасак, Одам Ато даврида бутунлай, тўла тўкис “ўлим ҳокимлик қилган”. Дунёга келадиган ҳар бир инсон вафот этади; юз фоизлик ўлим. Ҳеч ким ўлимдан қочиб қутула олмайди. Гўдак дунёга келганида, у ладими ёки йўқми деган савол берилмайди; вақти келганда, шубҳасиз, вафот этади. Биргина бериладиган савол – қачон деган саволдир. Бизнинг тасаввуримизда бу дунё – тирикларнинг жойи, аммо аслида эса ер юзи ўликлар масканидир, бунинг далили эса – минг асрлик инсоният тарихи давомида, миллиардлаб ерга кўмилган одамзот жасадларидир. Бироқ Павлус, Исо Масиҳнинг иноятини “қабул қилганлар” “абадий ҳаётда ҳокимлик қиладилар” деб айтмоқда. Бу далил, ўлим ёки солиқдан ҳам кўра кўпроқ ишончли ва шубҳасиздир!
4. 18–оят. Хулоса: икки одам.
“Шунга кўра бир гуноҳ ҳаммани маҳкум қилгандай, бир солиҳ иш туфайли ҳамма оқланиб, янги ҳаётдан баҳраманд бўла олади”.
а. “бир гуноҳ….бир солиҳ иш”. Ушбу парчага асосан, Исо билан Одам Атони кўпинча “икки инсон” деб аташади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам бутун инсониятни ифодалайди: Ер юзидаги ҳар бир инсон, ўзини ё Исо билан ёки Одам Ато билан боғлаши мумкин. Албатта тўғилганимизда биз Одам Ато билан боғланган бўламиз, Исо билан боғлиқ бўлишимиз учун эса, юқоридан тўғилишимиз керак бўлади.
1) Одам Ато билан Исо, инсониятнинг икки вакили деб аталиши ҳақидаги ғояни, баъзан шартнома теологияси (ёки аҳд теологияси) деб аташади; Одам Ато билан Исони баъзида, инсониятнинг “расмий вакиллари” деб аташади. Бундай аташларининг сабаби шундаки, федерал ҳукумат тизимида, уларни танлаган халқ номидан сўзлайдиган расмий вакиллар танланган. Одам Ато кимнинг вакили бўлса, ўшаларнинг номидан чиқмоқда, Исо эса Ўз халқининг номидан чиқмоқда.
2) Ва яна кимдир норозилик билдириб: “Шахсан мен Одам Атони ўз вакилим сифатида танлаганим йўқ” деб айтиши мумкин. Албатта, танлагансиз! Сиз энг биринчи гуноҳингиз орқали ўзингизни у билан боғлагансиз. Мутлақ ҳақиқат шундан иборатки, биз дунёга келганимиздан, Одам Ато билан боғлиқмиз, аммо шу билан бир қаторда, у ёки бу гуноҳни қилиш ва қилмасликни ўз хоҳишимиз билан танлаймиз.
б. “бир гуноҳ ҳаммани…бир солиҳ иш туфайли ҳамма…” Бизнинг кимни танлашимиз – Исоними ёки Одам Атоними – ҳамма нарсани ўзгартиради. Одам Атони танлаганимизда, маҳкумликка эга бўламиз. Исони танлаганимизда эса, биз Худонинг иноятига ва оқланишга эга бўламиз.
в. “иноят эҳсони”. Бу нарса ҳамма инсонлар “иноят эҳсони” орқали оқланган деган маънони англатадими? Ҳар бир инсон ўзига Одам Атонинг “гуноҳини” олган, бироқ, шахсий гуноҳининг натижаси сифатида эмас. Бу нарса, ҳар бир инсон , ўз шахсий танловига қарамай, Исонинг итоаткорлиги билан боғлиқ бўлган барча афзалликларга эга бўлиши мумкин деган маънони англатадими? Асло йўқ. Энг аввало шуни айтиш жоизки, Павлус очиқ ойдин “Худонинг эҳсонини Одам Атонинг гуноҳи билан солиштириб бўлмайди” деб айтмоқда; уларнинг натижаси ёки қўлланилиши мутлақо бир хил эмас. Павлус Исонинг жасоратини “иноятнинг эҳсони” деб атамоқда ва Одам Атонинг ишлари ҳақида сўз юритганда эса, бунга ўхшаш сўзларни умуман ишлатмаган. “Эҳсоннинг” моҳияти шундан иборатки, уни имон билан қабул қилмоқ лозим. Охир оқибат, Павлус бутун Янги Аҳд давомида, ҳамма ҳам нажотга эга бўлмаслигини очиқ ойдин ўргатиб келган.
1) Барча инсонлар, улар бу ҳақида билишадими ёки йўқми, Исо амалга оширган иш туфайли нажот топишлари ҳақидаги ғоя, универсализм номи билан машҳур. “Агарда Павлус бу ерда универсализм таълимотига ўргатганида, у ўзига ўзи қарши чиққан бўларди, чунки у инсоният ўз гуноҳи туфайли ҳалок бўлаётганлиги ҳақидаги далилларни батафсил ифодалаб берган эди” (Харрисон).
5. 19 – оят. Қарама қаршиликлар тўплами.
“Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди бир Кишининг итоаткорлиги туфайли ҳамма солиҳ бўла олади”.
а. “бир одамнинг итоатсизлиги туфайли”. Одам Атонинг “итоатсизлиги” инсониятни “гуноҳкорга айлантирди”. Исонинг “итоаткорлиги” туфайли эса, “ҳамма солиҳ бўла олади”. Ҳар бир вакил ўз “издошларига”, ўз ишининг натижасини қолдирмоқда.
б. “кўп одамлар гуноҳкор бўлган”. Павлус яна бир бор ушбу ҳолатни белгилаб ўтмоқда. Бошида биз Одам Атонинг ишлари сабаб, “гуноҳкорга айланган эдик”. Албатта, гуноҳ қилганимизда, Одам Атони танлаган бўлдик. Бироқ, асос ўзгармай қолмоқда: бир одам сабаб биз “гуноҳкор бўлганимиздек”, бошқа Одам туфайли биз “солиҳ бўла оламиз”.
1) Бу биз учун Исо қилган ишдан фойда олишнинг ягона усули. Агар ҳар бир инсонга, ўз томонида на Исога, на Одам Атога эга бўлмай туриб, ўзи учун ўзи жавоб беришига тўғри келса, биз ҳаммамиз ҳалок бўламиз. Ҳеч ким қутула олмайди, чунки бизнинг ҳар биримиз гуноҳ қилганмиз ва Худонинг шуҳратидан маҳруммиз. Бизларни фақатгина бизнинг номимиздан чиқаётган, бегуноҳ бир зот қутқара олади. Унинг бизнинг номимиздан чиқаётганлиги адолатлидир, чунки бошқа одам, бизнинг номимиздан ҳаракат қилиб, ушбу катта тартибсизликни келтириб чиқарди.
2) Агарда мен банкда ўғирлик содир қилиб, қўлга тушганимда, менинг дўстим ҳакамга: “Жаноби олийлари, мен ўз дўстимни яхши кўраман ва унинг ўрнига қамоққа боришга розиман. Мен унинг ўрнини эгаллайман ва у лойиқ бўлган жазони ўзимга оламан” деб айта олмасди. Чунки ҳакам унга: “Бу қандай тентаклик бўлди?! Биз унинг ўрнига сени жазолай олмаймиз. Бу ноҳақлик бўлади. У жиноят қилдими, демак жазосини ҳам ўзи тортади” деб айтган бўлар эди. Берилаётган адолатли жазони бошқа инсон ўзига олишининг ягона чораси – бу жазони ўзига олмоқчи бўлган инсонни, бошқа инсон қилган ишда айблаш бўлган бўлар эди.
3) “Менинг номимдан Исо ёки Одам Ато чиқишини истамайман; мен ўзим учун ўзим вакил бўлмоқчиман” дейдиган инсон, иккита муҳим нарсани тушунмаган инсондир. Биринчидан, бундай инсон буларни биз ўзимиз ҳал қила олмаслигимизни тушунмаяпти. Тартиб қоидаларни биз эмас, Худованд ўрнатган. Иккинчидан, бундай инсон, бизнинг шахсий солиҳлигимиз Худованднинг кўзида “ҳайз латталари каби” (Ишаё 64:6) эканлигини тушунмаяпти. Худованд учун бизнинг шахсий солиҳлигимиз – ҳақоратли сохталикдир, шунинг учун ҳам ўзим учун ўзим жавоб бераман дейишлик, инсонни лаънат билан таъминлайди.
6. 20 – оят.а. Қонуннинг мақсади.
“Қонун берилгандан кейин гуноҳ кўпайиб кетди”.
а. “Қонун берилгандан кейин гуноҳ кўпайиб кетди”. Павлус, қонун бизларни оқлай олмаслигини кўрсатиб ўтган эди. Энди эса у бизларга, қонун ўз ўзидан бизларни гуноҳкор қилмаслигини кўрсатмоқда; буни Одам Ато қилган. Ундай бўлса қонун қандай мақсадлар йўлида хизмат қилади? Унинг аниқ вазифаси мавжуд; қисман бу вазифа “гуноҳ кўпайиб кетганлигини” ўзида мужассамлаштирган. Қонун туфайли инсоннинг гуноҳи янада аниқроқ намоён бўлади, чунки у буни Худонинг муқаддаслиги меъёрларига аниқ қарама қарши қўяди.
1) Қимматбаҳо тошда топилган нуқсонлар, агар ўша тош унинг мукаммал мисоли билан таққосланса ёки унга қарши бўлган фонга қўйилса, “кўпаяди”. Худонинг мукаммал қонуни, бизнинг камчиликларимизни аниқлаб беради; унинг фонида бизнинг гуноҳларимиз “кўпаяди”.
б. “кўпайиб кетди”. Қандай қилиб қонун гуноҳни кўпайтиришининг яна бир томони мавжуд. Юрагимиз гуноҳкор бўлгани сабаб, таъқиқланган чегарани кўрганимиз заҳотиёқ, ўша чегарани ўтмоқчи бўламиз. Ушбу маънода, эзгулик ва ёмонлик орасида аниқ чегарани ўтқазган ҳолда, қонун гуноҳни кўпайтиради; яъни бизнинг гуноҳкор юрагимиз ўтишга интилаётган чераларни қўйган ҳолда. Шу тариқа, қонун бизни кўпроқ гуноҳ қилишга мажбур қилгандай бўлади, бу нарса қонуннинг ўзида бирор бир ёмон нарса борлиги учун эмас, инсон ўз моҳиятига асосан жуда чуқур ва жиддий бузуқ бўлганлиги сабабдир.
7. 20–21 оятлар. Иноят шоҳлиги.
“Лекин қаерда гуноҳ кўп бўлса, Худонинг инояти янада кўпроқ намоён бўлади. Гуноҳ ҳокимлик қилиб, бизни ўлимга бошлар эди. Аммо биз оқландик ва Раббимиз Исо Масиҳ орқали абадий ҳаётга эгамиз. Бундан кўриниб турибдики, энди Худонинг инояти ҳукм сурмоқда”.
а. “Лекин қаерда гуноҳ кўп бўлса, Худонинг инояти янада кўпроқ намоён бўлади”. Агар қонун остида “гуноҳ кўпайган” бўлса, Масиҳда иноят “янада кўпроқ намоён бўлди”. Том маънода “кўпроқ намоён бўлди” деган жумла, “супер даражада ошиб кетди” деган маънони англатади. Худованд шундай қилдики, Унинг инояти, кўпайиб кетган гуноҳдан ҳам янада кўпроқ кўпайди!
1) “Гуноҳ кўпайганда”, Худованднинг ғазаби ва ҳукми “кўпроқ намоён бўлиши” керак эди деб тахмин қилиш мумкин. Аммо Худонинг севгиси шу даражада ажойибки, қаҳр ғазабни кутган жойимизда “инояти кўпроқ намоён бўлди”.
2) Агар иноят гуноҳ устидан “супер даражада ошиб кетган бўлса”, Худованднинг иноятини “гуноҳ билан бостириб бўлмаслигига” ишончимиз комил бўлса ҳам бўлаверади. Биз, Худованд кечира олмайдиган даражада гуноҳ қила олмаймиз, аммо Унинг инояти ва кечиримини рад этишимиз мумкин.
б. “энди Худонинг инояти ҳукм сурмоқда”. Павлус эслатиб ўтганидек, “гуноҳ ўлимга олиб борган ҳолда, ҳукмронлик қиларди”. Аммо энди “иноят ҳам ҳукм сурмоқда”. Иноятнинг ҳукмронлиги солиҳлик, абадий ҳаёт ва Исо Масиҳ томонидан қайд этилган.
1) “Иноят оқланиш орқали ҳукм суришни бошлади”. Кўпчилик инсонлар, иноят ҳукм сураётган жойда, солиҳликка эътибор бермаслик ва гуноҳга енгилтабиатлик билан қараш мумкин, деган тасаввур билан яшашади. Аммо иноятнинг ҳукмронлиги умуман бошқача кўринишга эга. Ўзининг бошқа мактубида, Палус иноят бизларни нимага ўргатиши ҳақида ёзган эди: “Зеро, Худо бутун инсониятга нажот йўлини очиб бериб, Ўз иноятини кўрсатди. Бу иноят орқали Худо бизга шуни ўргатадики, биз худосиз ҳаётдан ва дунёвий орзу эҳтирослардан воз кечишимиз керак” (Титус 2:11-12). “Иноят оқланиш орқали ҳукм суришни бошлади” ва бизларни фақатгина солиҳликка ўргатади.
2) “абадий ҳаётга эгамиз”. Худонинг инояти бизларга ниманидир беради ва бизларни қаергадир олиб боради. У бизларга чексиз ҳаётдан кўра кўпроқ нарсани беради. “Абадий ҳаёт” деган тушунча, бизнинг бугунги кундаги Худованд билан бўлган муносабатимизнинг сифатини ҳам ўз ичига қамраб олади; яъни фақатгина ўлимдан кейин бизни кутаётган нарсаларни эмас, бизларга ҳозирнинг ўзида берилган нарсаларни ҳам.
3) “Иноят Раббимиз Исо Масиҳ орқали ҳукм сурмоқда”. Иноят ҳукм сураётган шоҳликнинг Шоҳи бор; бу Шоҳ Исодир. Иноятга асосланган ҳаёт менинг ўзимга эмас, балки Масиҳга ва бошқа инсонларга қаратилган. Иноят асосида яшаш, ўзимга таянмаслик дегани, зеро биз номуносиб бўлган Худонинг марҳамати, умуман бизнинг ишларимиздан келиб чиқмаслигини биламиз. Буларнинг ҳаммаси фақатгина Исо туфайли; менинг ўзимда Худонинг иноятига лойиқ ҳеч нарса йўқ. “Иноят…” мен орқали ёки мен туфайли эмас, “Исо Масиҳ орқали ҳукм суришни бошлади”.
в. “иноят ҳам оқланиш орқали ҳукм суришни бошлади”. Иноят ҳукмрон бўлган жойда, Худованднинг солиҳлик стандартлари ҳурмат қилинади. Қонун асосида яшовчи, иноятнинг ҳукмронлиги нопок юракларга гуноҳ қилиш эркинлигини беради, деб қўрқади, аммо Калом бундай қўрқувни қўллаб қувватламайди. Иноят гуноҳга мослашмайди; у гуноҳга тик қарайди, уни мағлубиятга учратган ҳолда, ундан ўзини устун қўяди. Иноят, нопокликка дўстона қўз қисмайди; у хочдаги нажот ва бўшайиб қолган қабрда қўлга киритилган ғалаба орқали гуноҳга қарши туради.
1) Иноят гуноҳ билан дўстлашмайди; улар бир бирига душман. “Иссиқлик совуққа, нур эса зулматга қарама қарши бўлганидек, иноят ҳам гуноҳга қарама қаршидир. Сув билан олов бир идишда қай даражада яхши сиғиша олса, иноят ва гуноҳ ҳам бир юракда худди шундай сиғиша олади” (Томас Бентон Брукс).
2) Джон Буньяннинг “Тақводорнинг саёҳати” номли классик асарида, Ҳақгўй исмли қизиқ бир қаҳрамон бор. У тақводорлар билан бир йўлдан бориб, уларнингкўпчилигини учратади; бошида кучли ва жасур бўлиб, кейин эса ўз йўлидан қайтганларни ҳам кўради. Яна бошқаларни, яъни бошида қоқилиб, охирида ўз йўлини жуда яхши якунлаганларни ҳам кўради. Баъзилар имонга тўлиб, бошлашарди, бироқ, шубҳалар билан якунлашарди, бошқалар эса, тақводорнинг йўлини давом эттирган ҳолда, кўпроқ ишончга эга бўлиб боришар эди. Кўриниб турибдики, Ҳақгўй, масиҳийнинг ҳаёти қандай саёҳат эканлигини жуда яхши билар эди. Унинг бу билимлари, унинг дўстларига ёзган сўнгги мактубида ўз аксини топган:
“Ҳақгўй ўз дўстларини йиғибди. “Мен ўляпман, бироқ васият қолдирмаяпман. Ҳақгўйлигимни ўзим билан бирга олиб кетяпман. Менинг ортимдан эргашаётганлар шу нарсани билиб олишсин”. Белгиланган тун келган пайтда, у дарё ёқасига борибди. Ўша пайтда сув шу даражада юқорилашган бўлган эканки, ҳаттоки қирғоқни ҳам тўлдираётган экан. Аммо Пок Инсоф номли собиқ тақводор, ҳали ҳаёт даврида, унга ёрдамга келишга ваъда берган эди. Пок Инсоф ўз ваъдасини бажарди, унга ёрдам қўлини чўзди ва Ҳақгўй дарёдан беъмалол ўта олди. У дунёни қуйидаги сўзлар билан тарк этди: “Яшасин иноят!””.
©1996–present The Enduring Word Bible Commentary by David Guzik – [email protected]